Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

 “Navoiy -24” телеграмм каналига Навоий шаҳридаги “Лев Толстой” кўчасида уй- жойга муҳтож оилалар учун узоқ муддатли ипотека кредити асосида қурилган уйларни газ тармоғига улаётган пайтда эҳтиётсизлик оқибатида портлаш содир бўлганлиги бўйича берилган материал юзасидан Ҳудудгаз Навоий МЧЖ қуйидагиларни маълум қилмоқда.

Навоий шаҳридаги “Лев Толстой” кўчасида уй- жойга муҳтож оилалар учун қурилган уйлардаги хонадонда содир бўлган газ ва ҳаво аралашмаси оқибатида чақнаш юзасидан мутахассислар томонидан жойида ўрганишлар олиб борилган ҳамда хонадон эгасининг газ жиҳозларидан эҳтиётсизлик ҳамда нотўғри фойдаланиши оқибатида газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлганлиги аниқланган.

Ушбу чақнаш натижасида уйнинг ички девори қуламаганлиги, дереза роми учиб кетмаганлиги ҳамда кўп қаватли уйда яшовчи фуқаронинг қўл қисми енгил куйганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ушбу ҳодиса ИИБ ва шаҳар газ таъминоти руйхатидан ўтмаганлиги, фуқаро томонидан газ таъминоти идорасига мурожаат этмаганлиги ҳамда газ таъминоти ходимларининг иштирок этмаганлигини маълум қилади.

Ҳудудгаз Навоий МЧЖ матбуот хизмати

 

Кўрилганлар сони: 1374