Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва бандлигини таъминлашда хизматлар соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

  Ўзбекистонда мустақиллик йиллари­да иқтисодиётни диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришларни чуқур­лаш­тириш, мамлакат аҳолисининг банд­­лиги, даромадлари ва турмуш си­фатини оширишнинг муҳим йўналиш­лари ва омилларидан бири сифатида хиз­матлар соҳаси ва сервисни жадал ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амал­га оширилди.

   Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурининг асосий вазифалари ва йў­налишларини амалга ошириш жараё­ни­да 2010-2016 йилларда бозор хиз­матлари ҳажми 4 мартага ошиб, 2 трил­лион сўмгача кўпайди. Аҳоли жон бо­шига кўрсатилган хизматлар ҳажми 3,7 мартага ўсди.

  Дастурнинг амалга оширилиши ҳи­со­бига вилоятда 2010 йилдан 2016 йил­гача соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсу­лот­даги ҳиссаси ортиб, хизматлар соҳаси­нинг улуши 22,3 фоиз­ни ташкил қилган бўлса, 2016 йил якуни бўйича 26 фоизга етди.

  Аҳоли томонидан ҳар хил турдаги хиз­мат кўрсатиш турларига бўлган та­лабнинг доимий ўсиши ва давлат то­монидан ушбу соҳага алоқадор ин­фра­тузилмаларни ривожлантириш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар хизматлар соҳасининг барча тармоқ­лари­ни жадал ривожланишини таъ­минлади.

  Масалан, савдо соҳаси оддий тақ­сим­лаш механизмидан истеъмолчига йўналтирилган бозор талабларини шакл­лантириш жараёнларида фаол иш­тирокчига айланди. Ҳозирги вақтда савдо хизматлари иқтисодиётда кўр­сатилган жами хизматлар ҳажмининг сезиларли қисмини ташкил этиб, 2010-2016 йилларда 4,4 бараварга ортган.

  Эътироф этиш лозимки, сўнгги йил­ларда алоқа ва ахборотлаштириш хиз­матлари жадал ривожланиб бормоқда. Телекоммуникация тармоқлари, ком­пью­­терлаштириш ва ахборот техноло­гия­ларини ривожлантириш, миллий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида уяли ало­қа абонентлари ҳамда интернет тар­моғига уланиш шохобчалари сонининг кўпайишига олиб келмоқда.

  Соғлиқни сақлаш тизимининг ислоҳ қи­линиши, илғор чет эл тажрибаларини кенг жорий этилиши соҳа хизмат­лари­ни 5,1 мартага оширишга замин ярат­моқда.

  Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектларига, хизмат­лар кўрсатиш бўйича янги ташкил эти­ла­ди­ган корхоналарни технологик жи­ҳозлаш учун катта миқдордаги им­тиёз­ли кре­дит­лар тақдим этилмоқда. Бу ки­чик биз­нес ва тадбиркорликнинг бо­зор хизмат­лари ишлаб чиқариш умумий ҳаж­ми­да­ги улуши 39,7 фоиз­дан 71,6 фоизга кў­пайишига олиб келди.

   Янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция, солиқ, пул-кредит ва ил­мий-техник сиёсатни такомиллаш­ти­риш, кичик бизнесни ривожлантириш ор­қали иқтисодиётнинг янада барқарор ўсишини таъминлаш имконини бер­моқда.

  Бу эса вилоятимизда иш­лаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг оқи­лона ту­зилмасини шакллантириш ҳамда аҳоли турмуш даражаси янада оши­шига хиз­мат қилмоқда.

Кўрилганлар сони: 6315