Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими ҳамда Хитойнинг “Youkang Agriculture” корхонаси раҳбарияти ўртасида янги 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳа муҳокамаси бўлиб ўтди.

Хитойлик меҳмонлар Навоий вилояти ҳудудида биринчи йилнинг ўзида 10 минг тоннагача балиқ саноати учун зарур бўлган ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган завод ҳамда Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув ҳавзасида беш минг тонна балиқ ўстириш шароити бўлган балиқчилик фермасини қуришга қизиқиш билдиришди.

Меҳмонлар томонидан бу икки лойиҳа келажакда Навоий вилоятининг балиқчилик саноатида етакчи ўринларга чиқара олишга умид қилишларини ва бу борада Навоий шароити ҳамда ҳокимликларнинг ўрни алоҳида эканлиги эътироф этилди.

“Youkang Agriculture” корхонаси раҳбарияти шу куннинг ўзида Навоий вилоятида “хорижий корхона” сифатида рўйхатдан ўтишни билдиришди.

Маълумот: “Youkang Agriculture” корхонаси 2010 йил Хитойнинг Фуцзянь провинциясида ташкил топган. Корхона штаб-квартираси Сямин шаҳрида жойлашган.

Кўрилганлар сони: 2632