Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хитойнинг энг йирик алоқа оператори China Telecom Weibo ижтимоий тармоғида iPhone 6 хусусиятлари, шунингдек, мамлакатда ушбу русумдаги мобиль қурилмаларининг сотуви шартлари хусусида маълумот берди.

Forbes’нинг алоқа операторига таяниб хабар беришича, янги телефон мамлакатдаги мавжуд барча алоқа тизимларини (WCDMA, CDMA2000, GSM ва CDMA1X) ҳамда иккита янги LTE стандартларини қўллаб-қувватлайди. Янги телефон шартномасиз сотувга чиқарилади. Харидор қайси компания сим-картасидан фойдаланишни ўзи ҳал қилади.

Хабарда қайд этилишича, iPhone 6’нинг ташқи кўриниши кўпчиликнинг эътиборини тортган. Янги телефон учта рангда: олтин, қора ва кумуш рангларда бўлиши мумкин. Агар тақдим қилинган сурат ҳақиқий бўладиган бўлса, телефон ўткир бўлмаган, яъни эгри бурчаклардан иборат бўлади.

Орадан кўп ўтмай мазкур хабар ижтимоий тармоқдан ўчирилди. Интернет нашрларининг ёзишича, iPhone 6’нинг тақдимоти шу йилнинг 9 сентябрь куни Apple бош қароргоҳида бўлиб ўтиши мумкин.

Кўрилганлар сони: 7154