Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Азиз конимехлик деҳқон ва фермерлар!
Азал-азалдан чорвачилик соҳасида донг таратган Конимех туманида уста чорвадорлар билан бирга миришкор деҳқонлар ҳам борлигини, уларнинг тажрибаси ва маҳорати ҳеч кимдан кам эмаслигини қишлоқ хўжалигида ўта ноқулай ва инжиқ бўлган жорий йилда исботлаган деҳқонларимизга қанча тасанно айтсак шунча камлик қилади.
Дала-деҳқончилик ишлари учун иқлим, тупроқ ва ҳосилдорлик ниҳоятда мураккаб бўлган бу заминда ўз олдиларига қўйган маррани забт этиб, юртимиз “оқ олтин” хирмонларига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган конимехлик фермерларни, қолаверса, бу юмушда елкадош бўлган барчани қўлга киритган зафарлари билан чин қалбимдан самимий табриклайман!
Сиз конимехликларни лафзи ҳалол, мард, фидойи ва заҳматкаш, омилкор деҳқон сифатида яхши биламиз. Қолаверса, жорий қишлоқ хўжалиги мавсумининг ниҳоятда кутилмаган синовларига дош бериб, табиат инжиқликларига қарамай сабот ва матонат билан олдингизга қўйган мақсад сари оғишмай самарали меҳнат қилганликларингиз буни яна бир карра исботлади.
Айниқса, “Учқун Норқул ўғли”, “Дилдора Дилбар Дилноза”, “Аймекен”, “Ҳомид Бобо”, “Гауҳарбек ули Жондос” ва “Бобомурод” сингари бир қатор фермер хўжаликлари гектаридан кўзда тутилган режадан ортиғи билан юқори ҳосилдорликка эришиб, барчага ўрнак бўлганини алоҳида эътироф этиш жоиздир.
Зеро, Сиз каби жонкуяр ва фидойи деҳқонларимиз қўлга киритаётган салмоқли ютуқлар бугун Конимех туманида ҳам қишлоқ хўжалигининг ибратли мактаби яратилганлиги, соҳада ўзига хос тажриба тўпланганлиги кўрсатиб турибди.
Бугун сиз азиз фермер ва деҳқонларимизнинг йил бўйи қилган меҳнатларингиз самарасида тумандаги пахта экилган мавжуд 549 гектар ердан 1300 тоннага яқин ҳосил йиғиштириб олингани, ҳар бир ер эгасига ўзгача куч-ғайрат бағишлади, десак муболаға бўлмайди.
Энг муҳими, қўлга киритилган ютуқлар шуни кўрсатмоқдаки, бугун барча конимехликлар ўзларининг бирдамлигини, ҳар соҳада ҳаммаслак, ҳамкор эканлигини, қолаверса, юртимиз фаровонлиги, халқимиз дастурхонининг тўкинлиги йўлида фидойи эканликларини яна бир бор кўрсатдилар.
Ҳурматли конимехлик пахтакорлар!
Сиз азиз пахтакорларни, фермер ва деҳқонларни яна бир бор қўлга киритган зафарларингиз билан табриклайман. Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, тилайман.
Доимо ризқингиз бутун, юзингиз ёруғ бўлсин!
Вилоят ҳокими К.Турсунов
Кўрилганлар сони: 3122