Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ, мамлакатимизда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада қабул қилинган қонунлар, қарор ва фармонлар ижроси юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, ўзини оқламаган ширкат хўжаликлари негизида қишлоқда янги мулкдорлар синфи — фермер хўжаликлари ташкил этилди.

Энг асосийси, одамларнинг ерга бўлган муносабати туб­дан ўзгариб, кимки меҳнат қилса, қилган меҳнатига яраша ҳақ олишини тушуниб етди. Бу эса ерлардан оқилона фой­даланиб, қишлоқ хўжалик экин­ларидан олинадиган ҳосилдор­лик йилдан-йилга ортиб бо­ришига замин яратмоқда.

Дарвоқе, бугун юртимизнинг қай бир ҳудудида бўлманг, олтиндек товланиб, ғарқ пиш­ган ғаллазорлардаги бўлиқ бошоқ­нинг серҳосиллигини кўриб, халқимизнинг ризқу насибаси бутли­ги­га яна бир бор амин бўла­сан, киши.

Жорий йилда вилоятимизда жами 43 400 гектар ерга ғалла экилган бўлиб, унинг 40 минг 600 гектарини сувли, 2,8 минг гектарини лалми ерлар таш­кил этади.

— Вилоятимизда фаолият юритаётган 1466 та фермер хўжалиги билан 103 минг 21 тонна, шундан 91 минг 569 тонна товар-дон, 11 минг 452 тонна уруғлик дон қабул қилиш режалаштирил­ган, — дейди вилоят қишлоқ ва сув хўжа­ли­ги бош­қармасининг ғаллачи­лик бўлими бош­лиғи Аббос Ризо­қу­лов. — Бу йил ғалла экилган майдон­лар­да ўз вақти­да аг­ротехника тад­бир­лари ўтказил­ган­­лиги, ерни экишга тай­ёр­лаш, уруғлик экишдан тортиб, то суғоришгача бўлган юмуш­лар ўз вақтида ва сифат­ли амалга оширилганлиги ту­фай­ли гектарига вилоят бў­йича ўртача 55-60 центнердан ҳосил кўтариш режалаштирил­моқ­да. Албатта, сара уруғ — ҳосил бўлиқ деганларидек, вилоятимиз миқёсида экилган ғалла уруғлари тупроқ-иқлим шароитига мос танлангани ҳам муҳим аҳамият касб эт­моқда. Fалланинг "Гром", "Аср", "Андижон-2", "Эломон", "Яксарт" каби серҳосил ва иқлим шароитимизга мос навлари танланиб экилгани фикримиз далилидир.

— Бу йил хирмонлар донга тўладиган йил бўлаяпти, — дейди Конимех туманидаги "Гауҳарбек ўғли Жандўс" фер­мер хўжалиги раҳбари Гау­ҳар­бек Юлдашев. — Фермер хўжа­лигимизда 50 гектардан зиёд ер майдони бўлиб, унинг 30 гектарига ғалла уруғини эккан эдик. Ишчи, сувчи ва ме­хани­заторлар билан биргалик­да қил­ган меҳнатларимиз беса­мар кетмади. 30 гектар ғалла­нинг ҳар гектаридан 45 цент­нер­дан ҳосил кўтариб, шартно­мавий режада кўрса­тил­ган 79 тонна ўрнига 87 тон­на (120 фоиз) топшириб, эл-юрт олди­да юзимиз ёруғ бўлди. Ўзи­миз­да қолган 40 тоннадан ортиқ сара донни ишчи-хизматчи­лар мод­дий манфаатдор­лигини оши­ришга, техника­лар­ни шай ҳолатда бў­лишига сарф­лай­миз, албатта.

Ҳа, меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик деган­ларидек, қилган меҳнатлари эвазига белгиланган шартно­мавий режаларни ортиғи би­лан бажараётган фермер хўжа­ликлари сони 181 нафардан ортди.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6424