Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари, шу жумладан, ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларини ёқиб юбориш Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 4, 24-моддаларининг бузилишига олиб келади.

 Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 88-моддаси 3-қисмига асосан:

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача;

мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

 Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатига олинган низомга мувофиқ сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.

 

Кўрилганлар сони: 2388