Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимиз Президентининг "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ёнғинлар профилактикасининг илғор шакл ва усулларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимини такомиллаштириш, ҳар бир инспектор ўз хизмат мажбуриятларини "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш — энг устувор вазифа" тамойили асосида сўзсиз бажаришини таъминлашда муҳим қадам бўлди. Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар чоршанбаси "Ёнғинлар профилактикаси куни", деб белгиланди.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсади­да ҳозирги кунга қадар 28 та корхона, ташки­лот текширилди. Ўтказилган текширишлар давомида корхона, хўжалик ва ташкилотларда 346 нафар ишчи-хизматчи билан 25 маротаба учрашув ташкил қилинди. Корхона, хўжалик, ташкилотларнинг ёнғинга қарши ҳолати ҳақида ҳокимликлар, юқори ташкилотларга ахборотнома ва тақдимномалар киритилди.

Эҳтиётсизлик оқибатида ёнғинга йўл қўйиш ҳолатлари учраётганлиги аҳоли билан тарғи­бот тадбирлари кучайтирилишини кўрсат­моқда. Жумладан, Хатирчи тумани, "Парахун" МФЙда яшовчи фуқаро У. Ҳавасовнинг яшаш уйи тандирхонасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин тўрт литр пахта ёғини доғлаш вақтида содир бўлган. Натижада тандирхонанинг 4 метр квадрат том қисми ёниб зарарланган. Шунингдек, Қизилтепа тумани, "Фурқат" МФЙда яшовчи, 1964 йилда туғилган Р. Нуров­нинг яшаш уйида эҳтиётсизлик оқибатида ғарамланган қуруқ хашак ўт олган. Оқибатда 500 килограмм хашак ёниб кетган. Ёнғин­лар­нинг асосий қисми фуқаролар яшаш уйлари­га тўғри келаётганлигини инобатга олган ҳол­да давлат ёнғин хавфсизлиги хиз­мати хо­дим­ла­ри томонидан 3847 та аҳоли турар­жой­ларининг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди. Текширишлар мобайнида маҳалла­ларда кўп сонли аҳоли билан давра суҳбатла­ри уюштирилиб, ёнғинга олиб кела­диган са­баб ва унинг оқибатлари, ҳушёрлик, амал қи­ли­ниши керак бўлган хавфсизлик қои­далари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш доираси­даги профилактика тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Фарҳод ПЎЛАТОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи ўринбосари, майор.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6375