Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сапарова Ситора Шайдулло қизи Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори.

Ўқув дастуридаги фанларни чуқур ўрганиш билан бирга спортнингшахматтури билан шуғулланади. Мамлакатимизда ёшларнинг жсмоний ва маънавий соғлом бўлиб улғайиши учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, республика  ва жаҳон миқёсда ўтказилаётган мусобақаларда юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, “Спорт устаси” унвони соҳиби.

2015 йил Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Тошкент қиши-2015” рейтинг мусобақасида   I - даражали диплом билан тақдирланган.

2015 йил Тошкент шаҳрида республика шахмат федерацияси томонидан “Тошкент ёзи-2015”спорт мусобақасида 1-ўринни эгаллаб, диплом билан тақдирланган.

2015 йил Тошкент шаҳрида республика шахмат федерацияси томонидан “Тошкент кузи-2015” рейтингли турнирда I-даражали диплом билан тақдирланган.

2017 йил Хитой шахмат федерацияси томонидан 13-Осиё мактаблари шахмат чемпионатида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаган.

 2017 йил Хитой шахмат федерацияси томонидан 13-Осиё мактаблари шахмат чемпионатида 15 ёшли қизлар ўртасида 3-ўринни эгаллаган.

          2017 йил Хитой шахмат федерацияси томонидан 13-Осиё мактаблари шахмат чемпионатида 15 ёшли қизлар ўртасида “Рапид” йуналишида 1- ўринни эгаллаган.

          2018 йил 5-15 июль кунлари Осиёнинг Шри Ланка давлатида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат спорт тури бўйича Сапарова Ситора 17 ёшгача қизлар ўртасида стандарт йўналиши бўйича олтин медаль, блиц йўналишида кумуш  медаль, рапид йўналиши бўйича бронза медаллари билан тақдирланган.

2019 йил 11-19 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Tashkent OPEN 2019” Халқаро шахмат турнирида  хотин-қизлар  ўртасида III-ўринни эгаллади ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг сертификати билан тақдирланди.

         2019 йил 19-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчи - қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон шахмат федерациясининг стандарт йўналишида II-даражали дипломи ҳамда рапид йўналишида  III-даражали  дипломларини  қўлга  киритди.

         2019 йил 18-25 август кунлари Қирғизистон Республикаси, Иссиқкўл шаҳрида таниқли жамоат арбоби У.Чолпонбаевнинг хотирасига бағишланган халқаро турнирида  Улан Чолпонбоев фонди раҳбарияти томонидан  I-даражали диплом билан тақдирланган.

         2019 йил 20-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Шахмат Федерацияси III-даражали дипломи билан тақдирланган.

Сапарова Ситора Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган Республика ва халкаро миқёсидаги мусобақаларда доимий равишда иштирок этиб, 32 та олтин, 7 та  бронза,  9 та кумуш медаллар  билан тақдирланган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг “Спорт” йўналиши сардори сифатида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Спорт –саломатлик гарови”, “Баркамол авлод – юрт таянчи”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” каби мавзуларда тадбирларни ташкил этиб келмоқда.

Ситора Сапаровани куни кеча Хатирчи туман ҳокими Ғ.Алиев, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик тантанали кутиб олди.У ўз таассуротларини дўстлари билан ўртоқлашди.   

Кўрилганлар сони: 3196