Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" муносабати билан Олий Мажлис палаталарига билдирган таклифига асосан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари жорий йил 1-10 февраль кунлари жойларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотда бўладилар, ташкилот ва идораларга ташриф буюриб, ҳақиқий ҳолат­ни ўрганадилар. Ўрганишлар асосида тегишли раҳбарларнинг ҳисоботи халқ депутатлари Кенгашлари сессиясида муҳокама қилинади.

Шунга биноан вилоятимиздан Олий Мажлис Қонунчилик палата­сига сайланган депутатлар ва Сенат аъзолари февраль ойи бошида ҳудуддаги ҳақиқий аҳвол­ни ўрганиш мақсадида Хатирчи туманида бўладилар.

Туманда парламент аъзолари аҳолининг фикрлари ва эҳтиёжла­ри­ни тизимли равишда ўргана­ди­лар, ижро этувчи ҳокимият, про­куратура, ички ишлар органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томони­дан қонун ҳужжатлари, давлат дас­турлари, жумладан, ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастур­ла­рининг ижросини, уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир фаолиятни таҳлил қиладилар.

Ўрганиш натижалари халқ депу­татлари туман Кенгаши сессия­си­да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери иштироки­да муҳокама қилинади. Халқ де­путатлари туман Кенгашида ижро этувчи ҳокимият, прокура­тура, ички ишлар органлари ҳам­да бошқа ташкилотлар раҳбарла­ри­нинг ахбороти ва ҳисоботи эши­тилиб, уларнинг масъулияти­ни оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқилади. Аниқланган кам­чилик­ларни бевосита жойларнинг ўзи­да бартараф этиш юзасидан зуд­лик билан зарур чоралар кўри­лади, камчиликлар, ҳуқуқбузарлик­ларга олиб келаётган сабаб ва шароитларни бартараф этиш, юқо­рида номи зикр этилган идо­ралар фаолиятини, шунингдек, иш амалиётини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада тако­миллаштириш бўйича таклифлар билдирилади.

Халқ депутатлари туман Кенга­ши сессияси якунлари бўйича қарор қабул қилиниб, унда фуқа­ролар ҳамда тадбиркорлик субъ­ектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир ишларнинг ҳолатига, ўрга­нил­ган давлат органлари ва таш­килотларнинг фаолияти самара­дорлигига баҳо берилади.

Мухтасар айтганда, депутатлар ва сенаторларнинг жойларга чиқишидан кўзланган мақсад, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, ҳал қилинмай турган муаммоларни бартараф этиш, халқ билан мулоқот қилган ҳолда, инсон манфаатларини таъмин­лаш­га эришишдан иборатдир.

Зафар СУЛТОНОВ,

Козим ТОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари.

Кўрилганлар сони: 6118