Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2019 йил 13 ноябь куни халқаро интернет тармоғининг телеграм каналларидан бирида Хатирчи туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясидаги узулишларни тўхтатишни сўраб қилинган мурожаат эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Навоий ҳудудий электр тармоқ корхонаси” АЖ қуйидагича изоҳ берди:

“Бугунги кунда Хатирчи тумани ҳудудларига электр таъминотини теказиб бериш икки томонлама амалга ошириб келинмоқда. Жумладан,  бир томондан “Самарқанд ХЭТК “АЖга қарашли К-Қўрғон-220/110/35/6 кВли нимстанциясидан чиқувчи “Л-Хатирчи-110 кВ” ҳаво электр узатиш тармоғи  ва Химия-220/110/10 кВ.ли нимстанциясидан чиқувчи “Л-Зарафшон-110 кВ” ҳаво электр узатиш тармоқлари орқали амалга оширилади.

2019 йил 13 ноябр кунига қадар электр энергия таьминотида  энерготизимда қувват танқислиги юзага келиши сабабли ҳалокатга қарши автоматик қурилмаларнинг ишлаб кетишини олдини олиш мақсадида вилоятга белгиланган истеъмол топшириғини бажариш учун “Махсусчеклаш” жадвали асосида юқори ва паст кучланишли тармоқларга, жумладан Л-Хатирчи-110 кВ ҳамда Л-Зарафшон-110 кВ ҳаво электр узатиш тармоқларига ҳам қисқа муддатли чеклашлар киритилган ва киритилмоқда.  Белгиланган муддатлардан ташқари пайтларда, вилоят истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш назоратга олинган.

Электр энергияси таъминоти бўйича киритилаётган чекловлар учун узр сураймиз.

“НАВОИЙ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚ КОРХОНАСИ” АЖ

Кўрилганлар сони: 3437