Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 28 октябрь куни “21 ASR.UZ” ахборот-таҳлилий сайтида “Хатирчи туман электр тармоқлари корхонаси Эломонтепаликларнинг мурожаатига қачон жавоб беради?” номли мақоласи “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилинади.

Мазкур мақолада кўтарилган масалалар комиссия тартибида жойида, туман ҳокимлигини хабардор қилган ҳолда Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутати Қ.Шопўлатов иштирокида ўрганиб чиқилди.

Қ.Шопўлатов томонидан “Чечак-ота МФЙда ўтказилган сайёр қабулда қишлоқ фуқароларидан тушган мурожаатларга асосан электр таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича” 18.04.2019 йилда Хатирчи туман электр таъминоти корхонасига №8 сонли депутат сўрови юборилган. Мазкур депутат сўрови, Хатирчи туман электр таъминоти корхонасига 18.04.2019 йилда кирим қилинган. Депутат сўровида кўрсатилган масалалар туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан жойида ўрганиб чиқилиб, “Чечак-ота” МФЙда яшовчи фуқаролар Н.Темиров, А.Рахмоновларга ҳамда Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутати Қ.Шопўлатовга 27.04.2019 йилда №302 сонли жавоб хати юборилган.

Шунингдек, Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутати Т.Сафаровнинг 14.08.2017 йилдаги депутатлик сўрови, ўрганиш кунида туман электр таъминоти корхонаси рўйхатга олиш китоблари ва кирим ҳужжатларида йўқлиги аниқланди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ва ижро иши юритишда қатор камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли Хатирчи туман электр таъминоти корхонаси Ижро интизоми нозири вазифасини бажарган Ташев Рустам жамиятнинг 14.08.2017 йилдаги 261-К сонли буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Қолаверса, иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги, қатор ҳақли эътирозларга сабаб бўлганлиги учун жамиятнинг 30.07.2018 йилдаги 276-К сонли буйруғи билан Хатирчи туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ҳалимов Дилшоднинг меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Хатирчи туман “Тинчлик” МФЙ Эломонтепа қишлоғи 10 кВли “Зарафшон” ҳаво электр узатиш тармоғига уланган ТП-Х-321/250 кВА трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланади. Ҳозирги вақтда, янгидан якка тартибда қурилган хонадонлар, қўл бола усулда қурилган тармоқдан фойдаланиб келшмоқда. “Тинчлик” МФЙ Эломонтепа қишлоғининг электр таъминотини яхшилаш учун, 1,2 км 0,4 кВли ҳаво электр узатиш тармоғини реконструкция қилиш ҳамда 3,6 км 0,4-10 кВли янги тармоқ қуриш ва 1 дона трансформатор пункти ўрнатиш ҳамда мазкур ишларга 410 млн сўм маблағ талаб этилади.

Хатирчи тумани “Чечак-ота” МФЙ Янги қишлоғи 10 кВли “Навоий” ҳаво электр узатиш тармоғига уланган ТП-Х-4/160 кВА трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланади. Ҳозирги вақтда, янгидан якка тартибда қурилган хонадонлар, қўл бола усулда қурилган тармоқдан фойдаланиб келшмоқда. “Тинчлик” МФЙ Эломонтепа қишлоғининг электр таъминотини яхшилаш учун, 2,1 км 0,4-10 кВли янги тармоқ қуриш ва 1 дона трансформатор пункти ўрнатиш ҳамда мазкур ишларга 210 млн сўм маблағ талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017 – 2021 йиллар даврида паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2661 сон Қарори доирасида 5 йиллик манзилли дастур ишлаб чиқилган бўлиб, модернизиция ва реконструкция ишлари босқичма-босқич дастур асосида амалга ошириб келинмоқда. Туман ҳокимлиги бошчилигида ишчи-гуруҳ томонидан ҳудудларнинг жорий ҳолати ўрганиб чиқилиб, биринчи навбатда электр таъминоти энг оғир ҳудудлар Манзилли дастурга киритилган. Мазкур манзилли Дастур доирасида Хатирчи туманидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2017 йилда 55,8 км 0,4-10 кВли янги тармоқ қурилди. 19 дона янги трансформатор пункти ўрнатилиб, 2 дона трансформатор пункти юқори қувватлисига алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сон Қарори доирасида тасдиқланган 5 йиллик манзилли дастурда “Чечак-ота” МФЙ 2019 йил, “Тинчлик” МФЙ 2020-2021 йиллар қурилиш манзилли дастурига киритилган.

Шунингдек, Президентимизнинг «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида 2018 йилда 2 тадан ва 2019 йилдан 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш, мазкур қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш ишлари бажарилиши режалаштирилган.

Мазкур давлат Дастурлари доирасида, 2018 йилда Хатирчи туманида 70,8 км янги тармоқ қурилиб ва 7,6 км мавжуд тармоқлар реконструкция қилинди ҳамда 14 дона янги трансформатор пункти ўрнатилиб, 4 дона трансформатор пункти юқори қувватлисига алмаштирилди.

Жорий 2019 йилда “Обод қишлоқ” Дастурига Хатирчи туманининг “Тамабаҳрин”, “Боғишамол” ва “Лангар” МФЙлари киритилган бўлиб, мазкур маҳалларга қарашли қишлоқларда электр таъминотини яхшилаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар 23,7 км янги тармоқ қурилиб ва 43,0 км мавжуд тармоқлар реконструкция қилинди ҳамда ҳамда 16 дона янги трансформатор пункти ўрнатилиб, 2 дона трансформатор пункти юқори қувватлисига алмаштирилди.

Ҳозирги вақтда барча маблағлар “Обод қишлоқ” Дастурига йўналтирилган бўлиб, барча ишчи кучи ва техникалар “Обод қишлоқ” га жалб этилганлиги сабабли, “Обод қишлоқ” Дастури бўйича ишлар тўлиқ якунлангандан сўнг, “Чечак-ота” МФЙда қурилиш- монтаж ишлари бошлаб юборилади.

“Тинчлик” МФЙда қурилиш-монтаж ишлари 2017 – 2021 йиллар манзилли Дастурида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” матбуот хизмати

 

Кўрилганлар сони: 1147