Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайиши билан янги қурилаётган биноларни замонавий жиҳозлашга бўлган талаб ва эҳтиёж тобора ортиб бораётир. Пировардида маҳаллий ишбилармонларимиз томонидан импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотларнинг янги-янги турларини тайёрлаш ўзлаштирилмоқда. Вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳам юртимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, кўплаб имтиёзлардан самарали фойдаланган ҳолда айнан ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишаяпти.

Навоий шаҳрида арзон, эко­ло­­гик то­за ва тежамкор алюминий ис­сиқ­лик ра­диаторлари ишлаб чиқаришга их­тисос­лаш­ган "Heating radiators" масъ­­у­лияти чекланган жамияти фао­лия­ти ҳам бунга мисол бўла олади. МЧЖ бундан беш йил муқаддам ма­ҳал­лий тадбиркор Во­ҳид Файзиев та­шаб­буси билан ташкил этилган эди. Айни пайт­да тўлиқ қувват билан ишлаётган мазкур субъект тар­кибидаги кор­хонада 55 нафар иш­чи меҳ­­нат қил­моқда. Уларнинг акса­рия­ти касб-ҳунар кол­лежларини битир­ган­­лар­дир.

— Банк сармояси эвазига Хитойдан илғор технологияларни харид қилдик, — дей­ди цех бошлиғи Аброр Файзиев. — Уларнинг ишлаб чиқариш қуввати тур­­дошларига нисбатан анча юқори. Қо­ла­верса, электр энергияни ҳам кам сарф­­­лайди. Бу эса маҳсулотимиз си­фа­тини ошириш ҳамда таннархини ка­майтириш имконини бераяпти. Ёш му­тахассис­ла­римиз қисқа муддат ичида улар­­ни бош­қаришни пухта ўзлашти­риб, кунига 3 минг дона иссиқлик ра­диатор қовур­ға­сини тай­ёр ҳолатга кел­тиришмоқда. Даст­лаб Тош­кент шаҳри­дан олиб ке­лин­ган металл энди ўзимиз­да тайёр­ла­на­япти.

Дарҳақиқат, интилиш ва изланиш му­ваф­­фақиятлар омилидир. Шундан ке­либ чи­қиб, В. Файзиев айни пайтда фао­лиятни янада кенгай­ти­риш, янги қув­ват­лар­ни ишга тушириш ҳам­­да бу ор­қали қўшимча иш ўринлари яратиш ҳара­катида. У изланувчан ва ти­ришқоқ тад­биркор­лардан. Кўплаб тан­ловларда унинг бизнес Қоялари эъти­роф этилган. Бир неча йил­дан буён "Та­шаббус" кўрик-танловида муваф­фа­қият­ли иштирок этиб, етакчи ўрин­лар­ни қўлга киритиб кел­моқда. Жа­мият му­тахассислари, хо­димлари мамла­катимизда тадбир­кор­ликка қарати­ла­ётган эътибор ва яра­ти­лаётган имкониятдан оқилона фойда­лан­ган ҳолда иқтисодиётимизни юксалти­риш­га муно­сиб ҳисса қўшиш мақ­садида, астойдил меҳ­нат қилишмоқда.

— Ўзбекистон Республикаси Прези­денти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 ок­тябрдаги "Тадбиркорлик фао­ли­яти­нинг жадал ривожланишини таъ­мин­лашга, хусусий мулкни ҳар томон­ла­ма ҳи­моя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғри­си­да"ги Фармони мақсадларимнинг амал­­да тўлиқ рўёбга чи­қишига янги им­ко­ният­лар яратади. У биз­ни янада фи­до­йилик билан ишлашимизга куч ба­ғиш­лайди. Фармоннинг энг муҳим жи­ҳатидан бири — 2017 йилнинг 1 янва­ридан бошлаб, тадбиркорлик субъект­лари фаолиятини режадан ташқари тек­шириш­ларнинг барча турлари бекор қилиниши белгилангани­дир. Текши­риш­­ларнинг кама­йиши каби салбий ҳо­латларга барҳам бериб, самарали фао­лият юритишимиз учун яна­да кенг им­коният яратаё­тир.­ Маҳ­сулотларимиз нафақат ўзимизда, балки Хоразм, Са­мар­қанд вилоятлари ва Қора­қалпоғис­тон Республикаси бозорларида ҳам ха­ридоргир. Келгусида алюминий иссиқ­лик радиаторларини хорижга ҳам экс­порт қилиш ниятимиз бор.

Агар дастлабки йилларда корхона маҳ­­­сулотлари вилоятимиздагина ха­ридоргир бўлган бўлса, вақт ўтиб ис­сиқлик радиаторларига бўлган талаб қўш­ни вилоятлар ҳисобига ор­тиб бора­ётганини инобатга олсак, субъект фао­лияти келгусида янада кен­гайиши ой­динлашади.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 6335