Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган Навоий шаҳридаги "Ишонч гилам"Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг гиламлари харидорлар эътирофига сазовор бўлмоқда.

Президентимиз раҳнамолиги­да иқтисодиётни жадал ривож­лан­ти­риш, ишлаб чиқаришни мо­дер­низация қилиш, хорижий ин­вестицияларни жалб этиш бора­сида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз са­ма­ра­сини бермоқда. Ви­лоятимизда жорий йилнинг би­ринчи ярмида ана шу мақсадлар учун 8,8 мил­лион АҚШ доллари миқдо­рида сармоя ўзлаштирилди.

Муваффақиятли фаолият олиб бораётган "Hong hua tea", "Navoiy Milling", "Navbahor textile" каби чет эл корхоналарида чой, фос­фор кукуни, калава ип тайёрла­наётган бўлса, "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудидаги "UzHongkong" Ўзбе­кистон-Хитой қўшма корхонаси­да мобил телефонлар ишлаб чи­қа­рилмоқда. Ушбу лойиҳалар­нинг ишга туширилиши натижа­сида 121 та янги иш ўрни яра­тилди.

— "Ипак йўли" банкининг ви­лоят филиалидан олинган 4 мил­лиард сўмлик кредит маблағи эвазига фаолият бошладик, — дейди "Ишонч гилам" қўшма корхонаси директори Шавкат Холназаров. — Бу ерда меҳнат қилаётган қирқдан зиёд ишчи-ходимнинг асосий қисми ёш­лардир. Компьютерлаштирилган замонавий гилам тўқиш дастгоҳ­ларини ёшлар маҳорат билан бошқармоқда.

— Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар кол­лежини битириб, шу ерда ди­зай­нер сифатида иш бошладим, — дейди Анвар Ахтамов. — Кас­бимга жуда қизиқаман. Бу ерда ишчилар учун барча шароит ва қулайликлар яратилган.

Бир кунда 1,5 минг квадрат метр гилам тайёрлаш қувватига эга мазкур корхона маҳсулотла­рини келгусида хорижга экспорт қи­лиш бўйича изланишлар олиб бо­рилмоқда.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Сирож АСЛОНОВ  олган суратлар.

Кўрилганлар сони: 7383