Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президен­ти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссиясида сайлов жа­раёнларини кузатиш учун мамлака­ти­мизга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Де­мократик институтлар ва инсон ҳу­қуқ­лари бўйича бюроси халқаро кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Округ сайлов комиссияси раиси Ў. Мавлонов меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ комиссияси фаолияти ва унинг ваколатлари, вилоятда ташкил этилган сайлов участкаларидаги тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берди.
Навоий вилоятида ташкил этилган 333 сайлов участкасининг барчаси сайлов қо­нунчилигида белгиланган тартибда зарур жиҳозлар, техник воситалар ҳамда адабиётлар билан таъминланган. Президентликка номзодлар билан сайловчиларнинг учрашувлари ташкил этилаётир. Номзодларнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан ташвиқот мулоқотлари олиб бормоқда.
Учрашувда халқаро кузатувчиларга участка сайлов комиссиялари таркибини шакл­лантириш тартиби, бунда ўзини 
ўзи бош­қариш органларининг ўрни, сайлов комиссиялари ҳамда оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари хусусида сўзлаб 
берилди.
– Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик жараёнини кузатишда иштирок этаётганимиздан мамнунмиз, – дейди кузатувчилар миссияси вакили Камилла Мичалсен. – Учрашувларда шу йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган сайловга пухта тайёргарлик кўрилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, самимий ва очиқ кўн­гиллиги ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

Н. РАҲИМОВ, ЎзА мухбири.

Кўрилганлар сони: 6637