вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ
06.11.2020 10:23:21
Бугун вилоят ҳокимлигида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, вилоят фаоллари ҳамда таълим соҳаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Вазир ўринбосари У.Шарифходжаев сўнгги йилларда Навоий вилоятида халқ таълими соҳасида амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар хусусида атрофлича тўхталиб, эришилган ютуқлар хусусида илиқ фикрлар билдирди.
Айниқса, бу борада шахсан вилоят ҳокимининг саъий-ҳаракати ва ташаббуслари алоҳида эканлигини эътироф этди Кобул Турсуновга Ўзбекистон Рспубликаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими ҳомийси” кўкрак нишонини тантанали топширди.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сўнгги 4 йилга яқин вақт давомида Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Нурбек Улуғбердиев бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди. Шунингдек, собиқ раҳбарга тизимдаги самарали фаолияти учун Халқ таълими вазирлигининг ташаккурномаси топширилди.
Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига Марат Шамуратов тайинланганлиги эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, М.Шамуратов бугунга қадар Учқудуқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозмида ишлаб келаётган эди.
Кўрилганлар сони: 2646
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а