Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Каштачилик — ўзбек аёлларининг зийнати, истеъдод ва иқтидорининг бир ифодасидир. Бу шунчаки бир қўл меҳнати эмас, балки қалб қўридан тўкилган жило, миллийлигимиз, ўзлигимиз, қадим ва келажак рангларини ўзида мужассам этган тарихдир. Вилоятимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос каштачилик усули бор.

Адолат опа Жалилова ўзи туғилиб ўсган гўша — Хатирчининг кашта усулини оламга ёйиш билан бирга халқ оғзаки ижодини ривожлантиришда ҳам ҳиссасини қўшиб келаяпти. Момолар тилидан эшитган "Ўлан", "Алла" ва "Ёр-ёр"ларни шеърга солгани, табиатни, Лангар тоғларини алқаб айтган, Ватан ҳақида ёзган шеърлари кўнгилга ёруғлик олиб киради.

Яқинда Адолат Жалилованинг вилоя­тимиздаги Алишер Навоий номли нашриётда "Ҳайрат чорраҳаси" номли китоби чоп этилди. Китобдан муаллифнинг шеъру ғазаллари, насрий битикларигина жой олмасдан, йўқолиб бораётган мақолларга ҳам кенг ўрин ажратилган.

"Косовинг узун бўлса, қўлинг куймас, оға-ининг шай бўлса, сўзинг тоймас", "Беусул боққа кирса, ҳусайни узум танлаб ейди", "Ит ўпкалайди, эгаси билмайди", "Арзимайди ғалласи, куйдирди шогирд ғалваси" каби мақоллар ўқувчига ҳаёт фалсафасидан сабоқ бера олади, айниқса, ёшларимиз учун тарбиявий аҳамияти катта. 

Ушбу китоб сизнинг яқин дилдошингизга айланишига ишонамиз.

Ҳ. ҲИКМАТОВА.

Кўрилганлар сони: 7254