Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси 2020 йил 5 март куни соат 14-30 га Навоий шаҳрида бўлиб ўтади. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

Навоий вилоятида 2020 йилда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида;

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2019 йилда норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати ҳақидаги ахбороти тўғрисида;

Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқармаси ва вилоятдаги тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар тўғрисида;

Навоий вилоятида “коронавирус” инфекцияси билан касалланиш бўйича эпидемик вазият, ушбу касалликни вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар  ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Сессияга вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, вилоят ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 3158