Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Айни вақтда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибида ўнта масала киритилган бўлиб, дастлаб вилоят ҳокимининг 2020 йилда вилоятни ижтимоий – иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботи тингланди.

Навоий вилоятида аҳоли ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқоролик позициясини кучайириш тизимини жорий этиш борасида комплекс чора-тадбирлар тўғрисида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник А.А.Саидов маъруза қилди.

Шунингдек, Навоий вилоятидаги олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги вазифалар бўйича маърузалари тингланди.

Бундан ташқари, Навоий вилояти жиноят, фуқоролик ишлари, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари ҳам тингланади.

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2020 йилга мўлжалланган Иш режаси ҳам тасдиқланади.

Кўрилганлар сони: 3182