Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да халқ билан мулоқот қилишнинг самарали тизими яратилди. Бугун давлат ва нодавлат ташкилотлари мутасаддиларининг хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг ижтимоий аҳволини ўрганаётганлиги, улар билан дилдан суҳбат қуриб, муаммоларини жойида ижобий ҳал этаётганлиги халқимизнинг жамиятдан рози бўлишини таъминлаётир.

Халқ рози бўлса ишимизда унум ва барака бўлади. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бу ҳаётий шиор бугун ҳар бир раҳбар фаолиятида дастуриламалга айланди.

Қизилтепа тумани Навоий вилоятининг тадбиркорлик ва кичик бизнес  соҳаси ривожланган, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш тармоғида катта мактаб яратилган ҳудуд ҳисобланади. Шу боис, бу замин аҳолисининг турмуш фаровонлиги ҳам тобора юксалиб бораяпти.

Ҳудудда аҳоли билан бўлиб ўтаётган учрашувлар, суҳбатлар, очиқ мулоқтлар асносида фуқаролардан келиб тушаётган бир қатор муаммоларга ечим топилиб, уларнинг мурожаатлари қаноатлантирилмоқда.

 Ванғози туманнинг энг обод ва кўркам ҳудудидир. Бугун ушбу ҳудуддаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинида 21 минг нафардан ортиқ аҳоли тинч-тотув, аҳил ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирмоқда.

Бугун улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилган, кўркам қиёфа касб этган ушбу маскан шаҳарларга хос салобат тўкиб турибди.

Куни кеча вилоят ҳокимлиги мутасаддилари томонидан мазкур ҳудуддаги “Тожикон” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулга Ванғозининг барча маҳаллалари аҳолиси иштирок этиб, ўзларини қийнаётган муаммолар ва ечимталаб масалалари билан ўртоқлашди.  

Аҳоли мурожаатларини таҳлил этадиган бўлсак, аксарияти йўл қурилиши, таъмирланиши, ичимлик суви масаласи, кредит, электр таъминотидаги узилишларни ташкил этди.  

Энг эътиборлиси, ҳар бир мурожаат сайёр қабул давомида мутасаддилар томонидан ўз жойида ижобий ҳал этилиб, бир қатор мурожаатлар юзасидан фуқароларга қонуний тушунтиришлар берилди.

— Мен сайёр қабулда қишлоғимиз аҳли номидан Тожикон қишлоғининг ички йўлини таъмирлаш масаласида мурожаат этдим. Келгуси йил 1-чоракда туман дастурига киритилиб, йўллимизни таъмирланиши тегишли масъуллар томонидан билдирилди.  Ва бу борада атрофлича ҳуқуқий тушунча берилди. Биз мурожаатимиздан қаноатландик, — дейди “Тожикон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Саноқул Жабборов.

“Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Роза Низомова 7 йилдирки турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди билан уй-жойга муҳтож бўлиб, ижарада яшаб келаётган эди. Ижарама-ижара яшаш қанчалик ташвишли эканлигини бу жараённи бошидан ўтказганлар билади. Айни пайтда тумандаги 13-мактабгача таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган Роза Низомова ва туман Ободонлаштириш бўлимида фаолият кўрсатаётган унинг турмуш ўртоғи  Жўрабек Муродовнинг қувончи чексиз. Уларнинг туман ҳокимлигига қилган мурожаати қаноатлантирилиб, қишлоқларда намнуавий лойиҳа асосида қурилаётган 2-сотихли уй-жойлардан олиш бахтига муяссар бўлди. 

— Бу йил бизнинг оиламиз учун жуда омадли келди. Намунавий лойиҳа асосидаги қулай ва орзон уй-жойлардан олиш бахтига муяссар бўлдик. Айни пайтда бошланғич тўловларини шакллантирдик. Яқинда янги уйимизга кўчиб ўтамиз. Биз учун шундай имкониятлар яратиб бераётган Президентимиздан чексиз миннатдормиз, — дейди Роза Низомова.

Фуқаро мурожаатлари сайёр қабуллар, халқ билан бўлаётган очиқ мулоқотларда ўз ечимини топаётганлиги аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6269