Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 1 март кунидан ҳозирга қадар Зарафшон шаҳар Халқ қабулхонасига фуқаролардан 2 мингтадан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг ижроси тўлиқ таъминланиб келинмоқда.

Мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, улар­­нинг энг кўпи иш билан таъминлаш, пенсия ва нафақа ҳамда бошқа масалаларга оид. Бу­гунга қадар 56 та мурожаат қондирилган бўлса, қолган шикоятлар муаллифларига тушунти­риш­лар берилган. Халқ қабулхонасида қабулга кел­ган­лар учун тиббий хизмат кўрсатиш, она ва бола ҳамда кутиш хоналари намунали йўлга қў­йилганлиги бу ерда аҳоли учун барча қулайлик­лар яратилганидан дарак беради.

Муассасада шаҳар ҳокими, прокурори, ИИБ бош­лиғининг фуқаролар билан қабули изчил амал­га оши­рилмоқда. Бугунгача улар то­мо­нидан 200 нафарга яқин фуқаро қабул қилинди. Умуман олганда, ҳозирда фу­қароларга амалий ёрдам бериш, муаммоларни ўз ўрнида ҳал этиш, раҳбарларнинг жойларда халқ билан му­лоқот­лари­ни ташкил этишга алоҳида эътибор қа­ра­тилмоқда.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6223