Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятимизда нафосат ва гўзалликни ўзида жам қилган бадиий гимнастика бўйича кўплаб мусобақалар уюштирилиши ушбу спорт турига бўлган эътибор ва рағбатдан далолат беради. "Ёшлар" спорт мажмуа­сида бўлиб ўтган халқаро тоифадаги спорт устаси Анастасия Берестецкая хотирасига бағишланган IV халқаро турнирда юз нафардан ортиқ ёш гимнастикачи қизлар иқтидорларини намойиш этишди.

Унда Қора­қал­по­ғис­тон Республикаси ҳамда мам­ла­кати­миз­­да­ги барча ви­лоят спорт­чи­лари, шу­нингдек, Ита­лия, Қозо­ғис­тон давлатлари ва­килла­ри қатнашишди. Қизғин ва кўтаринки руҳ­да бош­лан­­ган ҳар бир чи­қиш­ни мухлислар катта ҳая­жон билан олқишлаб ту­ришди. Ёш гимнас­тика­чи­ларнинг булава, арқон, тўп ва об­ручда бажарган машқла­рини халқаро тои­фа­даги ҳакам Севара Ка­римова ҳамда миллий тои­фадаги ҳакам Ирина Бут­ко баҳо­лаб боришди. 2004-2007 йилларда ту­ғил­ганлар ўр­тасида самар­қандлик Асал Аҳмедова, Сабина Сафар­боева, бухо­ролик Ҳалима­бону Азимо­ва, Аида Ҳай­да­рова, На­воий шаҳри­даги 4-БЎСМ ўқув­чиси Моҳиситора Ҳу­се­но­ва фахрли ўринларни қўлга киритишди. Шу­нинг­­­дек, спорт усталари баҳсида Бухоро ви­лояти вакили За­ри­на Нигматова 1-ўрин­ни эгаллаган бўл­са, ке­йинги ўрин­­­лар­ни Фа­ран­гиз Шо­диева ҳамда на­воийлик Фаран­гиз Аҳме­довалар банд этиш­ди. Ита­­лия­лик Ва­нес­са Вазел­ли, Қорақал­поғистон Рес­пуб­­ликасидан Амалия Пирма­то­ва, қозо­ғис­тонлик Амир Жанерке, Аружан Алпо­мишовалар­нинг му­си­қага мос эпчил ҳара­катлари мухлислар­нинг алоҳида эътирофига сазо­вор бўлди.

— Бу хотира турнири­нинг ўтган галгисида ҳам қатнашгандим, — дейди италиялик 10 ёшли Ва­нес­са Вазелли. — Ҳозир ҳам яхши тайёргарлик билан келдик. Навоий шаҳ­ри менга жуда ёқди. Спорт маж­муаси кенг ва ёруғ, чиройли. Бу ерда дўстлар орттирдим. Кўта­ринки кай­­­­фиятдалигим турнир­да муваффақиятли қатна­шишимда ёрдам берди. Кейинги мусобақа­ларда ҳам албатта Ўзбе­кис­тонга келиш ниятим бор.

— Тўрт йилдан буён ба­диий гимнастика билан шуғулланаман, — дейди яна бир спортчи қиз, Нукус шаҳридаги 2-сонли бола­лар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиси Моҳинур Ражабова. — Му­раббийим Нигора Полво­но­ва билан саккизта қиз келганмиз бугун. Орзуим ке­лажакда Анастасия Бе­рестецкаяга ўхшаган куч­ли, машҳур гимнастикачи бўлиш.

Халқаро турнир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эс­далик совғалари билан тақдирланди.

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6927