Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Навоий" эркин иқтисодий зонасида эндигина фаолият бошлаган 10 нафар тадбиркорга тантанали равишда гувоҳномалар топширилди.

Унда иштирок этган вилоят ҳоки­ми­нинг биринчи ўринбосари Улуғ­бек Раззоқов, Кармана тумани ҳо­кими Фахриддин Умаров, шунинг­дек, ЭИЗ маъмурияти раҳбари Азамат Файзиев ва бошқалар Ўзбе­кистон Республикаси Прези­дентининг 2016 йил 26 октябрдаги эркин иқтисодий зоналар фаолия­тини кенгайтириш тўғрисидаги Фар­мони ҳудуд фаолиятида янги саҳифа очганини таъкидлашди. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бу ерда бўлиб, жа­моа билан учрашувда берган кўр­сатмалари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бе­ришди.

Айни кунда 564 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда янги замона­вий технологияларга эга 18 та корхона иш юритмоқда. Ташкил этилгандан буён ўтган саккиз йилдан ортиқроқ вақт давомида бу ерда 123,7 мил­лон АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ўзлашти­рилиб, 900 га яқин доимий иш ўрин­лари яратилди ва юз турдан ортиқ электротехника, полимер, тиббиёт, машинасозлик буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бир­гина жорий йилнинг дастлаб­ки ярмида 88,7 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, харидорлар­га етказиб берилди. 3,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги товар­лар экспорт қилинди.

2017-2019 йиллар мобайнида ҳудудда яна 251,4 миллион АҚШ дол­лари миқдоридаги 39 та лойи­ҳани ўзлаштириш режалашти­рил­ган. Улар амалга оширилгач яна икки ярим мингта иш ўринлари яратилади. Натижада шиша идиш­лари, мозаика плиталари, свето­диод ёритиш ускуналари, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулот­лар ишлаб чиқариш йўлга қў­йилади.

Олим ЖАЛИЛОВ.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6018