Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

 Бугунги кунда вилоятимизда парваришланаётган жами 32 минг 588 гектар ғўза майдонларининг 13 фоизи шоналаш, 51,5 фоизи гуллаш, қолгани 1-2 кўсак фазаларида ривожланмоқда. Айни пайтда ғўза парваришида тўлиқ дала режимига ўтилган. Яъни, мавжуд культиваторлардан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида жойларда 48 та механизаторлар уйлари ҳамда вилоят бўйича 51 та культивация отрядлари ташкил этилган ва ҳар бир босқичдаги ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Об-ҳаво ҳароратини ҳисобга олиб, агротехник тадбирларни амалга оши­ришга қулайлигидан унумли фой­да­ланиш мақсадида культива­тор­ларни эрта тонгдан бошлаб кечгача далада тўлиқ ишлашини таш­кил қилиш маъсул ходимлар то­монидан тўлиқ назоратга олинган.

Fўза қатор ораларига ишлов бе­риш ишларига 782 та культиватор жалб этилган бўлиб, бир кунда 4072 гектар культивация ишлари ўтка­зи­лаётир. Ўртача иш унуми ҳар бир куль­тиваторга 5,2 гектардан тўғри келмоқда.

Fўза майдонларида қўл кучи билан бажариладиган агротехника тадбир­ларини амалга ошириш учун меҳнат шарт­номаси асосида ҳар 50 сотих пах­та майдонига бир нафардан мавсумий ишчи билан шартнома асо­сида ишга жалб этилган.

Вилоятда экилган ғўза майдон­ларида суспензия сепиш ва кимёвий воситалар билан ишлов бериш тад­бирларини ўтказиш учун туман­ларда 34 та ишчи отряд ташкил этилган бўлиб, уларга жами 140 та ОВХ пуркагичлари, 34 та эритма та­шиш сиғимлари бирик­ти­рилган. Ушбу отрядларнинг ўз вақтида тўлиқ ва унумли ишлашини таъминлаш мақсадида “Навоий агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти ва бошқа ташкилотлардан жами 232 на­фар малакали мутахассислар жалб қилинган. Fўза ниҳолларини мине­рал ўғитлар билан биринчи ва ик­кинчи озиқлантириш 100 фоиз, ке­йин­гиси эса 97,3 фоиз, яъни 31719 гектар май­донда амалга оширилди.

Fўза зараркунандаларига қарши био­логик усулда ишлов бериш учун ви­лоят­даги мавжуд 12 та биола­бо­ра­тория тўлиқ қувватда ишлатил­моқда.

Вилоятнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, ғўза су­ғорилишини фақат шарбат усу­ли билан олиб бориш, тунги суғоришга асосий эътиборни қа­ра­тишни тақозо этаётир. Пахта экил­ган барча майдонларга сув кира­диган жойларда 5400 дан ортиқ шар­бат ҳандаклари маҳаллий ўғит билан тўлдирилган ва шарбат оқизил­моқда.

Fўзани суғориш ишларига жалб этилган 3 минг 325 нафар сувчи икки гуруҳ — кундуз кунлари сувни та­райдиган ва тунда ғўзани қониқ­тириб суғорадиган ҳамда суғо­риш­ни назорат қиладиган гуруҳларга бўлиниб фаолият олиб бормоқда. Далаларда 1450 дан ортиқ сувчилар уйлари қурилган бўлиб, уларда ис­сиқ овқат, ишлаш ва дам олиш учун барча шароитлар яратилган. Шу­нинг­дек, улар офтобдан сақлана­диган кийим-бош, тунги суғоришни назорат қилиш учун фонар ва бошқа суғориш анжомлари билан таъмин­ланган.

Fўзани суғоришида иштирок эта­ёт­ган сувчи-миробларнинг ойлик иш ҳақ­лари­ни ўз вақтида берилиши учун вилоят “Агорбанк” ва унинг туман филиал­лари­дан 120 нафар хо­димлар бириктирилган бўлиб, маош­лар ўз вақтида тўлаб бе­рил­моқда.

Бир сўз билан айтганда, айни кун­ларда вилоятимизнинг миришкор деҳқонлари қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган бошқа долзарб вазифалар билан бир қаторда, ғўза парвариши бўйича ҳам барча агро­техник тадбир­ларни изчиллик билан амалга ошир­моқдалар. Зеро, бугун­ги босқичма-бос­қич олиб борила­ётган меҳнат эртанги мўл ҳосилнинг гаровидир.

Ойбек НИЗОМОВ,

Навоий вилояти ҳокимлиги котибият мудири.

 

 

Кўрилганлар сони: 3797