Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кеча вилоят ҳокимлигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Э. Турдимов олиб борди.

Унда вилоят бошқармалари, корхоналар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан бирга вилоят ҳокимлигининг "Ишонч телефонига" ҳамда "Е-коммунал" интернет тизимига фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ижроси кўриб чиқилди. Йиғилишда таъкидланганидек, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ижобий ўзгаришлар бор. Бироқ, айрим ҳолатларда бу борада эътиборсизликка йўл қўйилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, фуқаролардан тушган мурожаатларнинг асосий қисмини ичимлик суви, йўл инфратузилмаларини яхшилаш, коммунал хизмат кўрсатиш ва тўловларни пластик карточкалар орқали амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар ташкил этади. Шу боисдан мутасаддилар мазкур масалаларни ҳал этишга янада масъулият билан ёндашишлари лозимлиги таъкидланди.

Якунда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди

Кўрилганлар сони: 6917