Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Қизилтепа тумани инспекцияси томонидан ижтимоий тармоқларда аҳоли томонидан қилинган мурожаат ўрганиб чиқилди. Қизилтепа тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари, Уй жой коммунал хўжалиги ходимлари, “Фурқат” МФЙ раиси, қурилиш ташкилот рахбарлари ва “Тоза худуд” ДУК туман филиали раҳбарлари ҳамкорлигида ўрганилганда, янги қурилган уйлар олдида аҳоли томонидан ноқонуний чиқиндихона ташкил қилинганлиги аниқланди.

Қурилган бино олдида маҳаллий канализация қуриш ишлари олиб борилётганлиги, аммо байрам арафаси бўлганлиги туфайли қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилганлиги ҳамда тез орада қурилиш ишларини якунлаш чоралари кўрилиши қурилиш ташкилот раҳбарлари томонидан таъкидланди.

Аҳоли томонидан ташкил этилган ноқонуний чиқиндихона бартараф этилиб,  янги чиқинди ташлаш учун контейнерлар жойлаштирилди.

 

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 3883