Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳар “Ҳосил” БЎШХ 1306-уйда яшовчи фуқаро С.Фозилов 2012 йил 14 ноябрь куни электр энергияси учун 496 кВт.га олдиндан пул тўлаган бўлса-да, бу сумма тегишли ҳисобрақамга кирим қилинмаганидан норозилик билдирган.

Мурожаат Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва ҳақиқатан ҳам тўлов мижознинг тегишли ҳисобрақамига кирим қилинмагани аниқланди.

Зарур тушунтиришлар ва электр таъминоти корхонаси мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар натижасида истеъмолчининг электр энергияси учун тўлаган пули тегишли ҳисобрақамга ўтказиб берилди, дейилади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати хабарида.

Кўрилганлар сони: 791