Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Франциялик тадбиркор шаҳар марказига ўрнатилиши мумкин бўлган энергия ишлаб чиқарувчи сунъий дарахтни ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда Vesti.ru.

«Шамол дарахти» Жером Мишо-Ларивьернинг New Wind компаниясида ишлаб чиқилди. Унинг жамоаси Wind Tree прототипини Париждаги Муроса майдонига 2015 йил мартигача ўрнатишни режалаштирмоқда. Илк прототип Франция шимоли-ғарбидаги Плюмер-Боду коммунасидаги боғга ўрнатилди.

Пўлат синчли дарахтнинг баландлиги 11 метр, диаметри 8 метрга тенг. Ундаги 72 та сунъий япроқ вертикал ўқда айланувчи микротурбина вазифасини бажаради. Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, ҳаттоки сониясига 2 метр тезликда эсувчи шамол ҳам дарахтга қўл келиши мумкин. Минитурбиналарнинг умумий қуввати 3,1 кВтга тенг.

Ихтиро кўча чироқларини қувват билан таъминлаши ёки электр машиналар учун заряд станцияси вазифасини бажариши кўзда тутилган.

Қурилманинг мукаммаллаштирилган версияси табиий толадан ишланган барглар, геотермал генератор кўринишидаги илдиз ва фотоэлементлардан иборат пўстлоққа эга бўлади. У бозорга 29 500 евро нархда чиқиши тахмин қилинмоқда.

Кўрилганлар сони: 6953