Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Халқаро қўл жанги Федерацияси томонидан қўл жанги бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё биринчилиги ўтказилди. Унда ўнта давлатдан уч юз нафарга яқин спортчи иштирок этди. Мусобақада 28 нафар ўсмирларимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Муросасиз кечган жангларда Ватанимиз терма жамоаси аъзолари 15 та олтин, 6 та ку­муш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин­ни эгал­лашди. Кейинги ўринларни Россия ва Қозо­ғистон давлати спортчилари қўлга кирит­ди. Қувончлиси, мусобақада вилоятимиз вакил­ларидан Асадбек Тошпўлатов ва Рустам Набиевлар олтин медаль соҳиби бўлишди. М. Оразбаев кумуш, А. Саиджонов бронза ме­даллари билан кифояланди.

Куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган­лари вилоят қўл жанги Федерациясининг кўркам биносида ғолиб ва совриндорларни тақ­дирлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда Феде­рация раҳбарияти ва фидойилари, спортчи­лар, мураббийлар, ота-оналар, ҳомийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иш­тирок этишди.

— Етти йилдан буён қўл жанги билан шуғул­ла­наман, — дейди Қолиблардан бири А. Тош­пўлатов. — Осиё чемпионатида тўртта рақибни мағлуб этдим. Келгусида сентябрда Руминияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиб, ғолиб бўлмоқчиман. Мураббийим Карим Холиқовга раҳмат дейман.  Ўзбекистон номини бутун дунёга танитиш асосий мақсадларимдан бирига айланган.

Тадбир сўнгида спортчилар Федерациянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зулфия БОБОЕВА.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6298