Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи раҳбарлигида вилоят Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий қуйи тизими Навоий шаҳри ва Кармана тумани бошқарув органлари, куч ва воситаларини жалб этган ҳолда ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад ФВДТқТ ва ФВБ раҳбарлари таркибининг куч ва воситаларни бошқариш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларида уларни самарали қўллаш бўйича амалий кўникмаларини оширишдан иборат.

 

Тадбир, албатта Навоий шаҳри ва Кармана тумани раҳбарлари таркиби ҳамда куч ва воситаларининг тайёргарлигини кўриб чиқиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш бўйича кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Барча объектларда ўтказиладиган махсус-тактик ўқув машқлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.

Кўрилганлар сони: 2445