Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Спорт — саломатлик гарови. У нафақат жисмоний салоҳият ошишида, балки ақлий баркамолликда ҳам муҳим ўрин тутади. Юртимиз ёшларини соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, уларнинг қобилиятини ривожлантириш, бўш вақтини унумли ўтишига ҳисса қўшаётган уч босқичли республика спорт мусобақалари эзгу мақсадларни кўзлагани билан йилдан-йилга оммалашиб бормоқда.

Хусусан, "Универсиада — 2016" спорт мусобақалари финал босқичига мезбонлик қи­­лаётган Фарғона вилояти ул­кан тай­ёр­гарликлар билан талаба ёш­ларни кутиб олишга шай. Мам­лакатимиз бўйлаб эса спортчи йигит-қиз­лар ну­фузли белла­шувга қизғин ҳо­зир­лик билан банд. Жумла­дан, айни кунлар­да НДКИ ва НДПИдан саралан­ган спортсе­вар йигит-қизлар ҳам май ойи­нинг охи­рида во­дийда бошла­ни­ши кути­лаёт­ган мусо­ба­қа­нинг ҳал қилувчи финал ўйини­га қизғин ҳозирлик кў­ришмоқ­да.

Спортнинг қўл тўпи, футбол, баскетбол, волейбол ҳамда бокс турлари бўйича ўтказил­ган минтақавий босқичда вило­ятимиз шарафини юз нафарга яқин талаба муносиб ҳимоя қилишга интилди. Гарчи қўл тўпи ва футбол бў­йи­ча Фарғонада бўлиб ўтади­ган рес­публика босқичида иш­тирок этиш вакилларимизга насиб этмаган бўлса-да, во­лейбол, баскетбол, боксда фи­­нал­га йўл олган йигит-қиз­лар ўзларига билдирилган ишонч­ни оқлаша­ди, албатта. Минтақавий бос­қичда бокс бўйича 9 нафар йигит­дан 5 нафарининг фи­нал жангига кў­тарилишида моҳир му­раб­бийларнинг ҳис­са­си кат­та. Айни кунда Навоий олимпия захиралари коллежи­да Фар­ғо­на­га йўлланмани қўл­га ки­рит­ган боксчилар — НДПИ тала­балари + 91 кг. вазнда Жасур Ўрозбаев, 69 кг. вазнда Элёр Яхши­бо­ев, 75 кг. вазн­да эса Шерзод Тош­ниё­зов­лар тайёр­гарлик маш­ғулотла­рини олиб бориш­моқда.

— Минтақавий босқичда са­марқандлик боксчилар тажри­ба­си ва маҳорати билан устун эди, — дейди биз билан суҳ­батда Ўзбекистон бокс феде­ра­цияси вилоят бўлими ижро­чи директори, бокс бўйича ви­лоят терма жамоаси мурабби­йи Ҳайит Раззоқов. — Шунга қарамай, вакилларимиз ҳам бор имкониятларини ишга со­либ, Фарғонага учта йўллан­мани қўлга киритишга муваф­фақ бўлди. Равшанбек Бер­ди­ев, Жавоҳир Сатторовлар яхши ўйин кўрсатишса-да, улар­­даги тажриба камлиги ра­қиб­лар муваффақиятини таъ­мин­лади. Водийдаги жанг­ларда бизни янада кучли боксчилар кутаёт­га­ни аниқ. Аммо йигит­ла­ри­мизнинг ўзига бўлган ишон­чи ба­ланд. Умид қиламизки, улар рес­­публика босқи­чида ишон­чимизни оқлашади.

— Истеъдодли боксчилар Элшод Расулов, Аббос Атоевларнинг жанг техникасига ҳавасим баланд, — дей­ди суҳбатдошимиз, НДПИ физи­ка-математика факультети 2-курс тала­ба­си Ш. Тошниёзов. — Финалда ғолиб бўлиш учун астойдил ҳозирлик кўра­япмиз. Ўтказилган мусобақалар­да тажрибангиз ошиши билан бир­га, йўл қўйган камчиликларингизни ҳам  би­либ борасиз. Келгусидаги мусо­ба­қа­­да ғалаба қозонишга аҳд қилган­ман.   

"Ёшлар" спорт мажмуасидаги ўйин­гоҳ ҳамда Навоий олимпия захи­ралари коллежида волейбол бўйича минтақавий босқич мутлақ ғолибли­гига эга бўлган қизлар ва йигитлар жа­моалари учун кунига икки марта­дан машғулот ўтказиш йўлга қўйил­ган. Гарчи волейболда вилоятимиз жамоаси мамлакатимизда ҳавас қил­са арзи­гу­лик натижаларга эришган бўлса-да, нуфузли мусобақада рақиб бўли­ши кутилаётган жамоаларга ҳам ҳурматимиз баланд. Волей­бол бўйи­ча йигитлар тер­ма жамоаси мураб­бийи, НДПИ жис­мо­­ний мада­ният факультети ўқитув­чи­си Сиро­жид­дин Имомов­нинг таъ­кид­лашича, Тошкент шаҳри, Қорақал­поғистон Республи­ка­си волейболчи­лари ва­кил­лари­мизга муносиб қар­шилик кўрсатишга қодир. Жамоа аъзолари, НДПИнинг жисмоний мада­ният фа­куль­тети талабалари Аббос Саъдул­лаев, Комил Холматов, Оғабек Ойди­нов, Жамшид Туробов, Муҳриддин Эрма­товлардан мураб­бий­нинг уми­ди катта. Минтақавий босқичда волей­бол бўйича қизлар жамоаси ҳам рақиб жамоаларни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Аваз Чўлиев мураббийлигидаги бу жамоа Фарғо­нада ҳам ана шундай натижага эри­шиш мақсадида маш­ғулотларга жиддий киришган. Яқин­да улар Бухо­рода бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғу­лотларида иштирок этишди. Мусо­ба­қаларда орттирил­ган маҳорат ва тажриба водийда ви­лоятимиз вакил­ларининг совринли ўринларни эгаллашига омил бўлади, албатта.

— 2014 йил вилоят терма жамоаси сафида Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлганмиз, — дейди волейбол бўйича республика терма жамоаси аъзоси, НДПИ 2-курс талабаси Шаҳ­ноза Мусаева. — Яна 2014 йил "Баркамол авлод" республика мусо­бақасида 3-ўринни эгалладик. Мил­лий терма жамоамиз билан эса 2015 йил Филиппинда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли қат­нашдик. Унда қозоғистонлик қизлар ҳамда Хитойнинг "Микао" жамоаси­ни мағлуб этганмиз. "Универсиада — 2016" финал босқичида вилояти­миз шарафини муносиб ҳимоя қи­лиш ниятидамиз.    

Минтақавий саралаш ўйинларида баскетбол бўйича кечган баҳслар спорт мухлисларига катта қувонч бағишлаганди. Барча рақиб жамоа­ларни осонликча йирик ҳисобда мағлу­биятга учратган йигит ва қиз­ла­римиз шижоатидан билса бўла­дики, бу борада вилоятимизда иш­лар сама­рали йўлга қўйилган.

— Саралаш ўйинларидан сўнг финалга ҳозирлик сифатида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказдик, — дейди биз билан суҳбатда Ўзбе­кистон баскетбол федерацияси ви­лоят бўлими ижрочи директори, йи­гит­лар жамоаси мураббийи Қобил Манглиев. — Жамоа учун махсус фармаколог шифокорлар бирикти­рил­ган. Кунига олти соатдан маш­ғулот залида бўламиз. Йигитлари­миз­нинг кайфияти, ғалабага ишон­чи баланд. Айни кунда улар Ўзбе­кис­тон чемпионати финал ўйин­ларида иштирок этишаяпти. Жамоа­дан жисмоний маданият факультети 4-курс талабаси Алишер Набиев баскетбол бўйича миллий терма жамоа аъзоси. Шунингдек, Дмитрий Анисимов, Рўзимурод Бозоров, Жа­ҳон­гир Зайнутдиновлар жамоанинг ишонган тоғи. Йигитларимиз бир жамоа бўлиб финал ўйинида ҳам аъло даражада иштирок этишларига умид қиламиз.

— Олти йилдан буён баскетбол билан шуғулланаман, — дейди жа­моа аъзоси жисмоний маданият фа­культети 1-курс талабаси Р. Бозо­ров. — Тайёргарлик давомида бас­кет­бол ўйинлари видеотасвирла­ри­ни ҳам кўраяпмиз. Бу ўйин давомида зарур техникани ўзлаштиришда ас­қо­тади. Шу билан бирга, жамоа имкониятлари ва заиф нуқталарини ҳам эътибордан четда қолдирмай­миз. Бир сўз билан айтганда, кўта­ринки руҳда водийга йўл олишга тайёрмиз. 

Баскетбол бўйича қизлар жамоаси ҳам мураббий Шуҳрат Сафаров бош­чи­лигида НКМКга қарашли "Сўғдиё­на" спорт саройида бўлиб ўтаётган тайёргарлик машғулотларида астой­дил қатнашишмоқда. Ахир, устоз, ота-она, ҳамюртларимиз билдириб тур­ган ишончни оқлаш қанча куч ва меҳнат, ирода, матонатни талаб қи­ла­ди. Қувонарлиси, жамоа қизлари бу ва­зифани адо этишга аҳд қи­лишган.

— Биз учун аҳиллик, бир-бири­миз­ни тушуниш муҳим, — дейди суҳбат­дошимиз, НДПИ жисмоний маданият факуль­тети 1-курс тала­баси Азиза Турсун­на­за­рова. — Бас­кетболда фақат куч, илдамлик ғалаба кел­тирмайди. Бун­да ақл, сезгининг ҳам ўз ўрни бор. Жамоамиздаги қизлар бари иқти­дор­­ли, деб айта оламан. Биргаликда кўплаб ютуқлар­ни қўлга киритдик. Албатта, мураб­бийлари­мизнинг ҳис­саларини ҳам алоҳида таъкидлашни истардим. Қолаверса, машғулотлар учун ҳамма шароитлар муҳайё этил­ган. Олдинда бизни ҳаяжонли кун­лар кутаяпти ва бунга оз фурсат қол­ди. Шунга кўра, ҳар бир кундан унум­ли фойдаланая­пмиз. Ўйлайман­ки, интилишларимиз беса­мар кет­майди.

"Универсиада — 2016" республика мусобақаси финал ўйинларига саноқ­ли кунлар қолди. Муросасиз руҳда ўтадиган беллашувларда ва­кил­ларимизга омад ва зафар ёр бў­лишини тилаймиз!

Зулфия  БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6568