Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Биз дунё тамаддунига тамал тошини қўйган буюк аждодларнинг авлодимиз. Илдизимиз маънавиятнинг энг тиниқ сарчашмаларидан куч олган десак, муболаға эмас. Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ халқимиз маънавиятини юксалтиришга давлат сиёсати даражасида қаралдики, аслида мустақилликнинг ўзи биз учун, энг аввало, маънавий қадриятларимизни қайта тиклаш, ўзлигимизни англашдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 451-сонли қарори бу борадаги саъй-ҳаракатлар учун асосий дастуриламалдир. Анъ-анавий тарзда ўтказиб келинаётган "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси" республика кў­рик-танлови ҳам мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да мазкур танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар иштирокчи ўза­ро куч синашди.

Танлов низомига кўра, биринчи — "Таништирув" шартида қат­нашчиларнинг ўзлари туғилиб ўсган жой тарихи, у ердаги муқаддас қадамжолар ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди.

Иккинчи — "Эркин мавзу" шартида эса иштирокчилар бугун маънавиятимизга доғ тушираётган унсурлар ва ёшларимизни маънавий баркамол руҳда тарбиялашда тўсиқ бўлувчи омиллар хусусида ўз истеъдодлари даражасида тақдимот намойиш қилдилар.

Учинчи шартда ҳар бир иштирокчининг фаол маънавият тарғиботчиси сифатида кўрсатган фаолияти альбом ва кўргазмали қуроллар асосида таҳлил қилинди.

Натижаларга кўра, Қизилтепа тумани иштирокчиси Дилфуза Сафарова ғолиб деб топилди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Нуроталик Дилобар Ҳусенова ҳамда Навоий шаҳри вакиласи Гулшан Ҳасановага фахрли иккинчи ва учинчи ўринлар насиб қилди.

Fолиб ва иштирокчилар вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамда маънавият тарғибот бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Х. ТУРДИЕВА.

Кўрилганлар сони: 6967