Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ёши 70 дан ошган, ғайрат-шижоати тўлиб-тошган Иззатилла ака эшик ёнида турган иш қуролларига завқ билан қараб:

— Мана кўринг, доимо хизматга шай иш қуролларим мени кутиб туришибди. Ҳеч қаёққа кетолмайман, улар мени, мен уларни соғинаман.

Собиқ "Бухоро" ширкат хў­жалиги бошқаруви биноси олдидаги майдон менинг қарамоғимда. Кўп йиллардан бери олма, ўрик, сабзавот ва полиз экинлари билан бир қаторда бир ярим минг­га яқин шафто­ли, узум ва бошқа мевали боғ ва да­рахтларни дана­ги, қаламча­си ва уруғидан кў­пайтиряп­ман. Мана лимон кўчатла­рига қаранг, ҳали жу­­да ёш бўлса-да, мева туга­ман, деб яшнаб турибди...

Кекса отахоннинг хатти-ҳаракатларига қараб туриб, ҳа, бу кўчатлар ҳам шу инсон бизнинг меваларимиздан баҳраманд бўлсин деяётган­дек гўё. Шундан бўлса керак, кексалик жўшқин ғайратни сўндира олмаган.

Отахоннинг қадами етган жой борки, гуллар, кўчатлар, мевали дарахтлар билан ободонлаштирилган.

— Бу кўчатларни олтин куз­да одамларга бепул тарқата­ман, — дейди Изза­тулла Исо­қов. — Одамлар­нинг ҳовлиларида мен ун­дир­ган кўчатлар гуркираб турса, дастурхони сархил мевалар билан тўкин бўлса мени ғай­ратимга ғайрат, кучимга куч қўшилади.

Ҳа, эзгу ниятингиз доимо йўлингизга маёқ бўлсин, ғай­рату шижоатда чексиз отахон.

Истам ҲАСАН,

Қизилтепа тумани, "Арабон" қишлоғи.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6045