19.05.2020 16:45:15

Facebook ижтимоий тармоғида ўзбек тилини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Парпиев маълум қилди
Таъкидланишича, фуқаро Дониёр Якубов ўзи Тойлоқ тумани ҳокимлиги маданият бўлимида ишлаб келса-да, 2020-йил 15-майда Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги “Халқ фикри” номли гуруҳда ўзининг профилидан ўзбек тили ва миллатини камситувчи фикрларни қолдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ИИБ ходимлари унинг уйига борган вақтида у ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларга қаршилик ҳам кўрсатган.
Самарқанд шаҳар маъмурий судида унга нисбатан тўпланган иш 2020-йил 18-май куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 42, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а