Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Facebook компанияси бир неча мамлакатлар вакиллари билан олис ҳудудларни интернетга улашда дронлардан фойдаланиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Бунда Aquila учувчисиз аппаратидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Дрон илк парвозини жорий йилнинг июнида Аризона штатидаги полигонда амалга оширган эди.

300 килограмм массага эга аппаратнинг қанот қоқиш масофаси Boeing 737 никидан каттароқдир (42,06 метр). Унинг биринчи парвози кўзда тутилганидан бир соатга кўпроқ — 96 дақиқа давом этди.

Тизим ишлаб чиқувчилари синовлар якунларига кўра бир терабайтга яқин ахборотни қўлга киритди. Aquila кейинги парвозини амалга оширгунига қадар ушбу ахборотни таҳлилдан ўтказиш талаб этилади.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 6224