Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов 1 июнь куни соат 15:00 да Кармана тумани ҳудудида жойлашган вилоят кўзи ожизлар жамиятига қарашли корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда корхона ишчи-ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

 Мулоқотда вилоят кўзи ожизлар жамияти аъзоларининг корхона фаолиятини ривожлантириш, уй-жой масалалари, банк кредити ва моддий ёрдам ажратишга оид мурожаатлари эшитилди ва уларни ҳал этиш бўйича чоралари кўрилди.

Хусусан, Фаррух Эргашевнинг вилоят ҳокимига ўғлини саломатлигини тиклаш бўйича қилган мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.

— 3 яшар ўғлим нафас йўллари касаллигига чалинган эди. Шифокорлар бу касаликка дори-дармонлар унчалик яхши таъсир ўтказмаслигини, иложи бўлса баҳаво жойда даволаниш лозимлигини тавсия қилишганди. Аммо буни амалга ошириш учун оиламизда имконият йўқ эди, — дейди Навоий шаҳри Навоий кўчасида яшовчи вилоят кўзи ожизлар жамияти аъзоси Фаррух Эргашев. — Бугунги мулоқотда ушбу масала ечими юзасидан мурожаат қилдим. Вилоят ҳокими фарзандимни онаси билан бирга Тошкент вилоятидаги “Оқтош” сиҳатгоҳига даволиниш учун имтиёзли йўлланма билан таъминлади. Биз оиламиз билан бу эътибордан жуда хурсандмиз.

Халқ билан олиб борилаётган бундай мулоқот тизими аҳолининг давлатдан рози бўлишини таъминлаяпти. Айниқса, муборак Рамазон ойида кўнгли кемтик инсонларнинг дардига дармон бўлиш, уларни муаммоларини ҳал этиш хайрли ва эзгу ишларнинг бардавомлигидан далолатдир.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 3530