Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, "Дўстлик байроғи" ва "Знамя дружбы" газеталари таҳририяти давлат корхонаси томонидан мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишлаб, Кармана туманидаги "Истиқлол" ресторанида "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!" деган эзгуғояни ўзида жо этган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур учрашувда 150 нафар иш­тирокчига истиқлол йилларида мам­лакатимизда барча соҳаларда олиб борилган ислоҳотлар на­тижаси си­фатида эришилган ютуқ­ларимиз тар­­­­­ғиб қилинди. Шунинг­дек, "Ка­са­ба уюш­малари — тала­ба­ларга", "Ка­саба уюшмалари — фах­­рий­лар­га" акциялари дои­ра­сида олий ва ўр­та махсус ўқув юртларида таҳсил олаётган кам таъминланган, иқти­дорли 18 нафар талабага касаба уюш­­­ма стипен­дия­си ҳамда махсус сертификат, 50 нафар ёлғиз ва иж­ти­моий ҳи­моя­га муҳтож кексалар яша­­­ётган, эҳ­тиё­ж­­манд оилаларнинг уй юмуш­ларини ен­гиллатиш мақ­са­ди­да бепул электр-маи­­ший тех­ника то­варлари, ви­лоят­да­ги 10 нафар но­­ги­ронга но­гиронлик ара­­вача­си, 6 нафар мус­­та­қил­лик­ни мус­­­таҳ­­кам­лаш дав­рида ҳалок бўл­ган­­лар­нинг оила­ла­рига 200 минг сўм­дан мод­­дий ёрдам тан­­танали ра­­вишда тақ­­­дим этилди.

Шунингдек, тад­бир­да "Кексаларни эъ­зоз­лаш йи­ли"­га ба­ғиш­­лаб ўт­ка­зилган "Кекса­ларга эҳ­­тиром" вилоят кўрик-тан­лови ғо­либ ва сов­риндор­ларини тақ­дир­лаш ма­ро­сими ҳам ўтказил­ди. Ушбу тан­лов­да "Қи­зилтепа тон­ги" газе­таси му­ҳаррири ўринбо­са­ри Баҳо­дир Эга­мов, вилоят телера­дио­ком­па­ния­си хо­дим­­лари Феруза Ўкта­мо­ва, Гулан­дом Юну­сова, Жў­рақул Ишов, na­voi.uz сайти ҳамда ижод­­кор Ху­дой­­берди Наврўз ҳамда таҳририя­ти­миз тур­ли но­­ми­на­циялар бўйича тақ­­дир­ланди.

Якунда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси томо­нидан кон­­­церт дастури намойиш этилди.

Хушнуд ЖАМОЛОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6669