Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2017 йилнинг январида вилоятимизга ташрифи асносида Президентимиз Ш. Мирзиёев Қизилтепа туманига ҳам келиб-кетгани барчамизга маълум. "Маликобод" МФЙ ҳудудида жойлашган "Ванғози агро" фермер хўжалигида ўтказилган истиқболли лойиҳалар тақдимотида биз ҳам ўз ташаббусларимиз билан қатнашдик.

Наслчилик йўналишидаги фермер хў­ж­а­лигимиз 2000 йилда Ванғози  қишлоғи ҳу­дудида ташкил этил­ган. Дастлаб 36 бош қо­рамол парваришлаш билан иш бошла­ган­дик. Ҳозирги кунда 150 бош мол боқил­моқ­да. Эндиликда собиқ "Бўстон" ҚФЙга қа­рашли Маликчўл ҳудудидаги "Навоий" массивининг 2-участкасида 1000 бош соғин сигир, 1000 бош наслли эчки парвариш­лаш­га мослаштирилган молхона қурил­моқ­да. Қурилишга мўлжалланган сумманинг 70 фоизи "Халқ банки" Қизилтепа туман  фи­­лиали томонидан ажратиладиган кредит эвазига, 30 фоизи эса ўз маблағларимиз ҳи­собидан сарфланади. 7 гектар атрофи­даги ер майдонида умумий лойиҳа қиймати 24 миллиард сўмлик ушбу чорвачилик маж­муаси қурилиши жорий йилнинг июнь ойи­дан бошланди. Иншоот тез орада ишга ту­ши­рилади ва 2018 йилнинг 1 апрелидан Дас­тур­да белгиланган сут ва сут маҳсу­лотлари со­тув­га чиқарилади.

Лойиҳа қурилишида 60 нафар ишчи меҳнат қил­моқда. Жараёнда Fолиб Ҳабибов, Жамшид Бозоров, Ҳалим Ҳамроев, Носир Рашидовлар барчага намуна кўрсатишмоқда. Қурувчи­ларимиз ойига 1,5-1,8 миллион сўмгача маош олишмоқда. Улар кунига 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Қурилиш материал­лари­ни асосан республикамиздан, айрим ноёб жиҳозларни эса Германия ва Туркия дав­лат­ларидан келтираяпмиз.

Эзгу ниятлар йўлида ҳалол меҳнат қилаётган фермер хўжалигимиз ишчилари янгича иш ус­лубига мос­лашиш мақсадида Андижон, Са­марқанд вилоят­лари фермерларидан тажриба ўрганиб қайтишди. Дастур асосида хориждан энг замонавий қишлоқ хў­жалиги техникалари: комбайн, 3 та "Белорусь", 1 та "Орион" трак­тори, экиш сеялкалари олиб келдик. Энг му­ҳими, мажмуамизда парваришлаш учун хо­риж­дан зотдор моллар сотиб олишни режалаштир­ганмиз.

Жобир ТЕМИРОВ,

"Янги аср" кўп тармоқли фермер

хўжалиги раҳбари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6173