Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Остонада ўтаётган EXPO 2017 халқаро кўргазмасининг Ўзбекистон миллий павильонида "Матиз" автомобилининг водород ёнилғисида ишловчи антиқа синов модели намойиш қилинди.

Ушбу автомобилнинг дунёдаги бошқа аналогларидан фарқи унда водород сақлаш учун мўлжалланган бакнинг йўқлиги сабабли хавфсизлиги юқорилигидадир. Бундай турдаги двигатель иши натижасида ишланган газларни ташқарига чиқариш тизимида сув чиқади.  

Ички ёнув двигателида водород ишлатувчи тизим эвазига автомобиль атроф-муҳитга чиқарадиган газлар ҳажми 80 фоизгача камаяди.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик мутахассислар автомобилсозлик соҳасидаги яна иккита ишланмани тақдим қилишди. Улардан бири – томида қуёш панеллари бўлган электромобиль концептидир.   

Яна бир намойиш қилинган экспонат электрокартинг бўлди. Бу тажрибавий платформа бўлиб, унда транспорт воситасининг барча электрон тизимлари, аккумулятор батареялари ва электромоторларининг ўзаро ишлашининг турли вариантлари синалади. Бу модель 110 км/соат максимал тезликка эга бўлиб, юриш захираси 30 км ни ташкил қилади. Модель 100 км/соат тезликка 6 сонияда эришади.

Бундан ташқари, "Ўзавтосаноат" АК томондан кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 4 та паст полли MAN CNG (A22) автобуслари ҳаракати ташкиллаштирилган. Бу эса кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш салоҳиятини тўлиқ намойиш қилишга имкон беради. 

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 5707