Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Соат миллари тунги 02:00 ни кўрсатаяпти. Навоий шаҳри кўчаларида машиналар оқими аллақачон сийраклашган. Тунги навбатда иш қиз­ғин кечаёт­ган саноат корхоналари қаторида "Сагдиана нон" МЧЖ цехида ҳам ишчилар хамир қориш билан овора. Айни пайтда корхона томо­ни­­дан кунига ўртача 15 минг дона нон халқимиз дастурхонига ва корхоналарга етказиб берилаяпти.

Цех ишчиси О. Гулмуродов ха­мир қориш ускунасига солина­ётган сув миқдорини текшириб кўраркан, жараённи обдон кўз­дан кечирди. Ўтган йили коллеж­ни тамомлаб, ушбу корхонада иш бошлаган Озодбек бугунги кунда маҳоратли новвойга ай­ланган. Бир неча дақиқадан сўнг тоғора ичидаги тайёр хамир кран ёрда­мида бўлакловчи ускуна­га ағда­рилади. Зувала шаклига келти­рил­ган ярим тайёр маҳсу­лот махсус лента аппаратида айлан­ти­рилиб, "етилтирилади". Шун­дан сўнг ишчилар кўригидан ўтган зувалалар қолипларга те­риб чиқилади. Иссиқ камерада маъ­лум вақт турган хамир  печка­ларга жойлангач, бу ёғига жа­раён Ш. Облоев назоратига ўтади. Роп­па-роса 40 дақиқадан сўнг Шуҳрат ака тайёр маҳсу­лотни печ­дан оларкан, нонлар тўғри сав­­до рас­таларига, корхона иш­чи­лари ҳамда таълим муас­саса­ларига жўнати­лади. Бу пайт­да эса ташқарида аллақачон кун ёришай деб қолган, супер­маркетга нон харид қилиш учун келиб-кетаёт­ганларга Гулба­ҳор Мирзаева хуш­муомала билан нон сотаётганди.

27 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган МЧЖ ўтган 2014 йилда 226 миллион соф фойдага эриш­ди. Навоий ва Зарафшон шаҳар­ла­рида фаолият юритаётган нон цехларида тайёрланаётган 5 тур­даги маҳсулот бугунги кунда ўз харидорларига эга. Айни пайт­да кунлик ишлаб чиқарила­ётган маҳсулотнинг 30 фоизи корхона ва муассасаларга етка­зиб бе­рил­са, қолган нонлар бозор­ларга чиқарилади. Навоий шаҳрида МЧЖ 6 та савдо нуқта­сига эга.

— Иш жараёнида тозаликка алоҳида эътибор қаратилади, — дейди биз билан суҳбатда МЧЖ ҳисобчиси Собир ака Тешаев. — Технологияларимиз Швеция ҳам­да Германияники. Айрим хо­дим­ларимиз ҳам Европа тажри­ба­сини ўрганиб келган. Қоплар­даги ун тайёр нон ҳола­тига келгу­нича бир неча босқич­лардан ўта­ди. Ушбу жараёнлар­нинг белги­ланган талаб ва қои­далари бор. Ана шулар маро­мида бажа­рил­сагина, маҳсулот сифатли бўла­ди. Нонларимиз харидор­гир­лигининг асосий сабаби ҳам шу — замонавий технология ва ходимлар иш тажрибаси.

Собир аканинг айтишича, "Сагдиана нон"нинг қолип­ли нон­ларига фарқли равишда белги­ланган миқдорда шакар, жазира­ма ёзда эса хамирнинг ачиш жараёнини секинлашти­риш учун муз солинар экан. Маҳ­сулот кў­римлилигининг ҳам ўзига хос сабаблари бор. Бу хамир қо­риш, зувалалаш, тайёр зувала­ларни қолипларга жой­лашда маълум меъёрлар билан боғлиқ.

Корхонадаги иш жараёнлари билан танишиб, ортга қайтар­канмиз, "Лочин" маҳалла фуқа­ро­лар йиғини раиси Муҳаббат опа Эргашовага дуч келдик.

— Маҳалламиз ҳудудида фа­олият юритаётган бир нечта нон цехлари халқимиз дастур­хонига қолипли нон маҳсулотла­рини ет­казиб бераяпти, — дей­ди М. Эр­гашова. — Улар ораси­да "Саг­диана нон" алоҳида ўринга эга. Корхона­нинг аксарият ходим­лари айни шу маҳаллада истиқо­мат қили­шади.  

Хулоса ўрнида айтишимиз мум­кинки, "Саг­диана нон" ўтган 5 йил­лик фа­олияти давомида аҳо­лига қо­липли нон етказиб бе­ришда вилоятимизда пешқа­дам корхо­на­лардан бирига айланиб улгурди.

Суратда: цех ишчилари Малика Тожиева ва Фотима Жўраева.     

Озод МУСТАФОЕВ.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7894