Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Инсонпарварлик, саховат, бағрикенглик халқимизга хос юксак фазилатлардан саналади. Айниқса, турли байрам ва саналар арафасида улар янада ёрқин намоён бўлади.

   Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев барча учрашув ва йиғи­лишларда ҳар биримизни халқи­миз, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳ­тож аҳолини рози қилишга, имкон даражасида уларга ёрдам беришга, бу уларнинг фаровон ҳаётини таъ­мин­лашга замин яратишини такрор-такрор таъкидлайди. Президенти­миз ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир ҳужжатнинг негизида ҳам айнан шу эзгу ниятлар мужассам.

  Мамлакатимизнинг қадрли ва улуғ айёмларидан бири — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун яқинлашиб келаётган айни кунларда жойларда ушбу бай­рамга қизғин тайёргарлик кўриш ва кенг нишонлаш тадбирлари амалга оширилмоқда. Жорий йилда Асосий Қонунимиз қабул қилинганига 25 йил тўлади. Қутлуғ сана муносабати би­лан вилоятимиз бўйлаб қатор маъна­вий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтяпти.

  4 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги та­шаббуси билан шаҳар ва туман­ларда истиқомат қилаётган имко­ния­ти чекланган бир гуруҳ фуқаролар ва уларнинг яқинлари, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларнинг 41 нафар фарзанди Навоий шаҳрида жой­лашган "Хурсанд" анжуманлар мас­канига таклиф этилди. Уларни ви­лоят, туман ва шаҳар ҳоким­ликлари, жамоат ташкилотлари ва­киллари эҳтиром билан кутиб олди­лар ҳамда яқинлашаётган улуғ сана ва айём билан самимий қутладилар. Вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Со­лиев йиғил­ганларга вилоят ҳокими Қобил Турсу­новнинг табригини ўқиб эшит­тир­ди. Шу куни бу ерда бола­лар учун Хатна тўйи ташкил этилди ва уларга ҳомийларнинг совғалари улашил­ди, эзгу ниятлар айтил­ди.

   Шунингдек, 100 нафарга яқин им­конияти чекланган ҳамюртлари­мизга ногиронлик аравачалари топ­ши­рил­ди. Улар бир пиёла чой устида ўзаро суҳбат қуриб, ташкилотчилар, ушбу тадбирга хиз­ма­ти синг­ган бар­ча-бар­чага мин­натдор­лик бил­дир­дилар.

   — Уч нафар фарзандим бор, уларни ёлғиз тар­бия­ла­моқ­да­ман, — дейди биз билан суҳ­бат­да хатирчилик Чи­нора Жў­раева. — Ўғлим Суннатилланинг Хат­на тўйини ўтказиб беришни таклиф этиш­­ганда севинч­дан кўз­ларим ёшлан­ди, меҳрибон­лик­дан, қалбим шод­лик­дан порлади. Оиламиз қувончининг чеки йўқ. Юр­ти­миздаги бирор оила давлатимиз раҳбарияти­нинг эъти­бо­ридан четда қол­ма­япти, бу ғамхўрлик ор­тида қан­­дай меҳнат ётганини тасав­вур қилиш қийин. Муҳ­тарам Прези­ден­ти­­миз Шавкат Мирзиёевга, бар­ча раҳ­барларимизга, сахий инсонларга чексиз миннат­дор­лик бил­дираман.

    Карманалик Қурбон ака қатор йиллар мобайнида ҳай­­довчилик қилди, вилоя­ти­­мизнинг турли саноат кор­хо­налари ва тураржой, маиший бинолари қури­ли­шида фаол иштирок этди, техникаси билан бунёд­корларнинг яқин кўмакчи­си­га айланди. Аммо бир неча йил му­қад­дам касаллик туфайли бир оёғидан ай­рилди.

  — Бугун бизни ушбу масканга йи­ғиб, тантанали ра­вишда қутлаб, совғалар ула­шишгани, яқинлар билан юз кўри­шиб, дилдан суҳбат қилишга имкон яра­тиш­гани учун барча ташкилотчилардан миннатдорман. Шун­дай дамларда жа­миятда ўрнинг борлигини, хиз­мат­ла­ринг­­ни унутишмаганини юракдан ҳис қиласан, киши. Юртимиз тинч, халқимиз доимо омон бўлсин, дея ният қиламан ҳар лаҳза.

    З. Жалилова Учқудуқ шаҳрида исти­қо­мат қилади, уй бе­каси, уч нафар фар­занд­нинг онаси. Бугун суннат тў­­йини ни­шонлаётган ўғли Шоҳжаҳон 5 ёшга тўлди.

    — Бундай юқори даражада уюш­ти­рилган тадбир ҳар қандай инсоннинг қал­бини ҳам жунбишга келтиради, шук­роналикка, шу юрт учун жон фидо этиш­га даъват этади. Шахсан менга, оиламга кўрсатаётган меҳри­бон­лиги учун барча саховатпеша, олийжаноб инсон­ларга раҳ­мат айтаман.

   Таниқли хонанда ва ёш санъаткор­лар­нинг жозибали чи­қишлари йиғил­ган­лар қувончи ва таассуротларини янада бо­йитди.

Кўрилганлар сони: 5958