Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларга Президент номидан намунавий лойиҳадаги арзон уйлар олиш имконини берувчи махсус сертификатлар ва замонавий тикув машиналари топширилди.

Бошланғич бадал тўлови амалга оширилган 20 та намунавий лойиҳадаги арзон уй-жойлар ва маҳаллий ҳокимликлар ташаббуси билан 4 та хонадонга эгалик ҳуқуқини берувчи серти­фикатларнинг топширилиши вилоятдаги 24 нафар ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик дара­жаси чекланган хотин-қизларнинг кўнглига олам-олам қувонч улашди. Хусусан, карманалик Ҳамроевлар оиласига ҳам юртбошимиз номи­дан бундай сертификатлардан бири ҳадя этил­ди. Оила бошлиғи Акмал Ҳамроев бола­ликдан, турмуш ўртоғи Гулмира опа ҳам тақ­дир тақозоси билан 2-гуруҳ ногиронлари. Аҳил оила келажакка катта умид боғлаб 2 нафар фарзандни тарбияламоқда.

— Бу қувончли хабарни эшитиб, кўзимдан ёш қуйилиб келди, тилим калимага келмай қолди, — дейди Акмал Ҳамроевнинг онаси Меҳринисо ая. — Ногирон келиним ва ўғлим­нинг ҳаётга бўлган умиди, эртанги кунга ишон­чи янада ортди. Энг муҳими, дон маҳсулотлари корхонаси раҳбарияти келинимга тикув маши­наси совға қилиб, касаначи сифатида ишга қабул қилди. Шу тарзда ишли бўлиб, имтиёз­ли кредит асосида берилган уйнинг банк тўловларини ўз меҳнати ортидан қоплайдиган бўлди. Кўнгли ярим болаларим давлатга ҳам нафим тегсин, дейди.

Шунингдек, эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимоя­га муҳтож 44 нафар хотин-қизларга тикув машин­алари совға қилинди. 

Нуриддин РАҲИМОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6465