Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақил юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналиши экан­лигини биз, навоийлик ёшлар яхши анг­лаймиз. Бу яқинда ўтган қурултой кунла­ри, вилоятимиздан иштирок этган вакил­ларни илиқ кузатиш ва кутиб олиш дав­рида яна бир карра исботини топди.  

Хатирчининг оддий қишлоғида туғи­либ, мустақиллик яратиб берган имко­ниятлар туфайли замонавий мактаб ва коллежда ўқи­дим, Тошкент давлат мада­ният инсти­тутига ўқишга кириб, уни 2011 йилда би­тир­дим. Шун­дан бери турли давлат таш­килотларида меҳнат қилиб келмоқда­ман. Бунинг ҳаммаси мустақил давлати­миз­нинг ёшларга яратиб берган имко­ният­лари, имтиёзлари эмас­ми? Яқинда бў­либ ўтган "Камолот" ЁИҲ қу­рул­­тойида Президентимиз нутқ сўзлади. Унда "Ка­мо­лот" ЁИҲнинг ёшлар орасига кириб боролмаганини алоҳида таъкид­лаб ўтди.

Ҳақиқатдан ҳам "Камолот" ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш эмас, улар билан йиғилиш ўтказадиган ташкилотга айланиб қолган эди. Энди бу ташкилот Ўзбекистон ёшлар иттифоқи деб ата­ли­шида катта маъно-мазмун мужассам. Бундан кейин ташкилотнинг фақат йиғи­лиш ўтказадиган эмас, ёшларни қийнаб келаётган муам­моларни ҳал этадиган кат­та кучга айла­нишини барча ёшлар дил­дан ҳис қил­моқда. 30 июнь — Ёшлар куни деб эълон қилингани, "Мард ўғ­лонлар" давлат муко­фоти ҳамда "Кела­жак бунёд­кори" медали таъсис этилиши белги­лан­гани барча ёшларни руҳлантириб юборди.

Давлатимиз раҳбарининг биз ёшларга билдираётган ишончини оқлаб, она Вата­нимиз тараққиёти йўлида барчамиз хизмат қиламиз. Ўзбекистон ёшлар итти­фоқининг оддий бир вакили сифатида шуни ишонч билан айта оламанки, бу йўлда Президентимиз ўз нутиқида бел­ги­лаб берган вазифаларни адо этишда барчамиз албатта фаол иштирок этамиз.

Отабек МЎМИНОВ,

Хатирчи тумани.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5761