Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда спортни, хусусан болалар спортини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасидаги масала сифатида эътибор қаратилди. Бугун замонавий талаблар даражасидаги минглаб спорт мажмуаларида шуғулланаётган фарзандларимиз халқаро мусобақаларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Қизилқум бағрида қад ростлаган Уч­­қу­дуқ шаҳ­рида ҳам ёшларни спортга жалб қилиш бо­ра­сида муайян ишлар амалга оши­ри­ла­ётир. Спорт­нинг ўнлаб тур­лари би­лан шуғулланиш им­ко­ният­ла­рига эга бўлган "Марварид" маж­муа­си са­фига бундан икки йил бу­рун туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг фойдаланишга топширилиши учқудуқ­лик ёшлар учун катта им­кониятлар ярат­ди. Айни пайтда бу ерда 24 на­фар му­раббий 1124 нафар шуғулланув­чи­га спорт­­­нинг 12 тури бўйича таъ­­­лим бер­моқда.

Ўтган қисқа вақт ичида мактаб­нинг ўн на­фар ўқув­чиси мамлакат ми­қё­сидаги мусобақаларда сов­ринли ўрин­ларни қўлга кирит­дилар.

Бокс бўйича мураббий Илгиз  Ша­мура­товнинг шо­гирдларидан Жаҳонгир Ази­мов ва Шоҳжаҳон Бо­бомуродов Термиз шаҳрида ўтказилган рес­публика тур­ни­ри­да шоҳсупанинг юқори поғона­лари­дан ўрин олдилар. Зулфизар Адаш­­­боева дзюдо бўйича Наман­ган шаҳрида ўтган мамлакат би­рин­чилигида олтин медални қўлга киритди. Стол тенниси бўйича му­раббий Ойқиз Акта­мо­ва­нинг шо­гирди Али­мардон Насриддинов эса Фар­ғона шаҳрида бўлиб ўтган республика чем­пионатида бирин­чи ўринни эгаллади. Етти ёш­ли Бех­­рўз Исматуллаев ўтган йили шахмат бў­йича республика бирин­чилигида барча ра­қиб­ларини доғ­да қолдирган бўлса, шу йил Са­мад­бек Хол­ма­матов иккинчи ўрин­­ни олди.

Бугун минглаб ёшларни ўзига жалб эт­ган спорт мактаби улар­нинг ҳақиқий чи­ниқиш мас­ка­нига айлангани рост.

Сирож УЗОҚОВ,

туман БЎСМ директори.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6139