Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

  Вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз!" шиори остида мусобақалар ташкил этилмоқда.

  Хусусан, Навоий шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида спортнинг футбол тури бўйича баҳс­лар олиб борилди. Натижаларга кўра, биринчи ўринни мезбон жамоа, кейинги ўринларни Хатирчи ва навбаҳорлик ёшлар эгаллашди.

  Волейбол бўйича мусобақалар вилоятимиз марказидаги 16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда Навоий шаҳар, Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Конимех туман жамоалари иштирок этишди. Баҳслар қизиқарли ва муросасиз руҳда кечиб, якунда энг юқори натижа билан қизилтепалик ёшлар ғолиб деб топилди. Иккин­чи ўрин навбаҳор, учинчи ўрин эса нуроталик ўқувчиларга насиб этди.

  Вилоят марказидаги 18-умумтаълим макта­би­да эса спортнинг баскетбол тури бўйича му­собақалар ташкил этилди. Йигитлар ўртасида­ги баҳсларда юқори ўринларни Навоий шаҳ­ри, Кармана ва Қизилтепа туманлари жамоа­лари қўлга киритишди.

  Мусобақалар жорий йилнинг 11 августига қадар давом этади.

Кўрилганлар сони: 5267