Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими К.Турсуновнинг ёшлар ва аҳоли билан навбатдаги учрашуви Навбаҳор тумани “Кескантерак” маданият уйида бўлиб ўтди.

Анъанага айланган учрашувларнинг бу галгисида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ж.Ходжаев, сенатор, У.Файзиев ҳамда вилоят ва туман миқёсидаги давлат бошқаруви органлари раҳбарлари иштирок этишди.

Бевосита мулоқот ва ноформал тарзда ташкил этилган учрашувда ўнлаб ёшлар томонидан билдирилган таклиф, муаммо ва ўз ечимини топмай келаётган масалалар ўртага ташланди.

- Мен бугунги учрашувдан жуда ҳам мамнунман. Очиғи, ўзгача куч-ғайрат, иштиёқ ва кўтаринки руҳ олдим, - дейди Аббос Бобоқулов. Негаки, 10 гектар ер олиб боғ қилиш ниятим бор эди, аммо бу масаланинг бунчалик тез ҳал бўлишини кутмагандим. Вилоят ҳокими менинг бу ташаббусимни жуда илиқ қаршилади. Ҳатто банк раҳбарлари менга зарур бўладиган маблағ борасида ҳам ёрдам беришга тайёр эканликларини айтганларидан кўнглим тоғдек кўтарилди. Энг муҳими анчадан бери ўйлаб юрган ниятим амалга ошадиган бўлди.

Дарҳақиқат, салкам уч соат давом этган мулоқотлар давомида аҳоли ва ёшлар томонидан 30 дан ортиқ турли йўналишларда ўртага ташланган муаммоли масалаларнинг 20 тасига жойида ечим топилди.

Кўрилганлар сони: 3060