Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясида ҳам суд ҳокимияти мустақиллигини таъ­минлашга алоҳида урғу берил­ган. Чунки судлар мустақиллиги уларнинг адолатли қарорлар қабул қилишида, қонунийликнинг таъ­мин­ланишида муҳим роль ўйнайди.

Яқинда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Арслон Усмо­нов Навоий маданият ва санъат коллежида ёшлар билан учрашди. Унда Навоий шаҳридаги ёшлар, ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

А. Усмонов мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширила­ётган ислоҳотлар, янгиликлар би­лан ёшларни таништирди. Жиноят­га жазо муқаррарлигини аниқ ми­соллар билан кўрсатиб берди. Шу билан бирга ёшлар ўртасида жи­ноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўх­талди.

Очиқ, ошкора ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтир­ган саволларга тегишли жавоблар олишди. Бу каби тадбирлар келгу­сида ҳам мунтазам ўтказиб тури­лишига келишиб олинди.

С. ХОЛИҚОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5850