Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Йиғилишда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Сатторов Хайрулла Файзуллаевич, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида ёшлар етакчиларининг 211 таси алоҳида хона ва 119 таси умумий хонада фаолият юритаётган бўлиб, улар компьютер жиҳозлар, планшетлар ва мебеллар билан тўлиқ таъминланганлиги айтилди..

Маълумот учун, “Ёшлар баланси” асосида вилоятда 16-30 ёшдаги жами 215 минг 631 нафар ёшлар аниқланиб, 330 та маҳаллада ёшлар билан ишлаш ҳолати баҳоланди ва 55 та маҳалла қизил (17 фоиз), 218 таси сариқ (66 фоиз), 57 таси яшил (17 фоиз) тоифага ажратилган.
Бундан ташқари, беш босқичли “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” беш ташаббус олимпиадаcига вилоят бўйича жами 172 минг 775 нафар ёшлар рўйхатдан ўтган бўлиб, олимпиаданинг маҳалла босқичларида жами 154 минг 46 нафар ёшлар иштирок этди.

Йиғилишда вилоят ҳокими томонидан камчиликлар ва мавжуд муаммолар келтириб ўтилди ҳамда барча масъуллар, шаҳар, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари тегишли хулоса чиқариб, келгусида барча йўналишларда ишларни самарали ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Июнь ойи “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинган бўлиб, алоҳида тасдиқланган чора-тадбирларга мувофиқ барча лойиҳа, танлов ва мусобақалар, айниқса “Беш ташаббус олимпиадасининг” вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилиши бўйича вазифалар белгиланди.

Кўрилганлар сони: 1500