Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Ёшлар ҳафталиги

11.09.2017 16:23:09


Жорий йилнинг 21-26 август кунлари вилоятимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги, маданият бошқармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида "Ёшлар ҳафталиги"  ўтказилди.

Ҳафталик доирасида вилоятимизда қалам теб­ратиб, халқимиз кўнглидан чуқур жой олган устоз ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, санъат­кор­лар, адабиётшунос олимлар, маънавият тарғиботчилари билан ҳамкорликда ёш ижодкорлар ҳамда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иш­тирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тад­бирларда "Ўткан кунлар", "Юлдузли тунлар" асар­лари бўйича баҳс-мунозарага бой бадиий кечалар уюштирилиб, "Китобхонликка янгича қа­дам" мавзусида вик­ториналар намо­йи­ши бўлди. Навоий шаҳ­­ридаги "Янги ҳаёт" савдо маж­муа­сида "Адабиётга эътибор — маъ­на­вият­га, кела­жак­ка эъ­тибор" шиори ос­ти­да ак­­ция ташкил этил­ди.

Ҳафталик дои­расида спорт му­собақалари ҳам таш­кил этилди. "Ёшлар" спорт мажмуасида спорт­нинг футбол тури бўйича вилоят босқичи ғо­ли­бига айланган Кармана тумани жамоаси ва "Қи­зилқум" ПФК билан "Футбол шоу" ўртоқлик ўйи­ни ташкил этилди. Ушбу "Футбол шоу"да юр­ти­мизнинг севимли хонандалари ташриф бую­риб,  янги концерт дас­­тур­ларини на­мо­йиш эт­дилар.

Ҳафталик доира­си­да вилоят ҳоким­ли­ги ва бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда На­воий шаҳридаги "Хур­санд" тўйхонасида 100 на­фар имконияти чек­ланган ёшга ногирон­лик аравачаси топширилди.

Шунингдек, ҳафталик давомида Кармана ту­манидаги "Офтобжон" болалар соғломлашти­риш оромгоҳида тарбияланаётган ички ишлар идо­ра­ларида профилактик ҳисобда турувчи воя­га ет­маганлар ўртасидаги салбий иллатларни бар­та­раф этишга қаратилган психологик таъсир чора­ла­ри кўриш ва тушунтириш ишларини олиб бо­риш мақсадида "Соғлом руҳият куни" ташкил этилди.

Бундан ташқари, ҳафталик доирасида Ўзбе­кис­тон ёшлар иттифоқини моддий қўллаб-қув­ват­лашда фаол иштирок этаётган кичик бизнес субъектлари  рағбатлантирилди. Тадбиркорлар "Энг яхши ҳамкор корхона", "Энг ёш солиқ тў­ловчи", "Энг на­мунали солиқ тўловчи" номи­на­ция­лари бў­йича вилоят ҳо­кимлигининг фах­рий ёр­лиқ­лари билан тақ­дир­ланди.

Кармана ту­ма­нидаги мавжуд та­рихий қадам­жо­лар­га ёшлар ту­риз­мини ривожлан­ти­риш клуби аъзо­ла­ри ҳамда уюш­ма­ган ёшлар иш­­ти­рокида саё­ҳат ташкил этилди. "Дунё бўйлаб саё­­ҳат" мавзу­сидаги интел­лек­туал ўйин­да ҳам ёш­лар фаол қатнашди.

Ҳафталик сўн­ги­да туман, шаҳар ҳокимлари, ички ишлар бўлими бошлиқлари ҳамда "Ма­ҳал­ла" хайрия жамоат фонди раисларининг ёш­лар масала­лари бўйича ўринбосарлари, Ўз­бе­кистон ёшлар иттифоқининг туман, шаҳар Кен­гаш­лари раис­лари ҳамда маҳалла фуқаро­лар йиғини раис­ларининг ёшлар масаласи бўйича маслаҳатчи­ларининг ёшларга оид давлат сиё­сатининг иж­роси юзасидан семинар ташкил эти­­либ, ҳи­со­боти тингланди. 

 Д. НАВРЎЗОВА,

жамоатчилик билан алоқалар

бўлими мудири.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6697