Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
ЁШ САЙЛОВЧИ 2019

26.11.2019 14:51:27


Навоийда ҳам бугун ҳар қандай ўзаро суҳбат сайлов мавзусини четлаб ўтмайди. Номзодлар, дастурлар ва имкониятлар чамаланиб, улар атрофидаги мунозаралар шунчаки қизиқиш эмас, балки дахлдорлик ҳиссининг даъвати эканлигини англаш қийин эмас.

         Табиийки, бу бурч ва масъулият бир пайтлар демократик сайловларга ҳавас қилган кекса ва бугун ундан фахрланаётган ёш авлод учрашувларига мазмун бахшлаб, икки авлод шуурида ифтихор ҳиссини уйғотмоқда. Бунга Республика Ёшлар Иттифоқи Навоий вилояти Кенгашининг  “Ёш сайловчи 2019” форуми ҳамда ОТМ ва йирик ишлаб чиқариш корхоналаридаги ёш сайловчилар клубларида  гувоҳ бўлиш мумкин. Ёшлар бу ерда сиёсатшунослар ва турли касб эгалари билан учрашишиб, сайлов бераётган имкониятлар хусусида фикр алишмоқдалар.

         - Бизнинг иштирокимиз, бизнинг овозимиз мамлакат, ҳудудимиз келажагини, ўзимизнинг ҳаётимизни белгилаб бериши фахр билан бирга зиммамизга улкан масъулият ҳам юклайди, - дейди Жонибек Умаров – Албатта, шундан келиб чиқиб сайловда шунчаки иштирок этиш эмас, балки муносиб номзодни танлаш учун турли сайлолди учрашувларида ҳам фаол бўлмоғимиз даркор.  

Ёш сайловчиларнинг  ўзаро ҳамкорлигига вилоятнинг Зарафшон шаҳри ва  олис Томди қўрғонида ҳам асос солинган. Мазкур ҳудудларда ҳам ёшлар ўз келажаги, юрт равнақи учун илк бор овоз бераётганлигини ҳис этишиб, бугуннинг мавзуси устида қизғин мунозаралар юритишмоқда. Қарашлар шаклланиб, хулосалар  тарозига солинмоқда.

Сайловолди жараёнларида ёш сайловчилар қатламининг фаоллиги бевосита сайлов участкаларида уларнинг қизиқишларида ҳам кузатиш мумкин.Табиийки бу фаоллик истиқболда ўз келажаклари учун пойдевор бўлаётганлиги улар англаб етганлигининг ифодасидир.

 Темур  ЭШБОЕВ,

                                                                 

Кўрилганлар сони: 3116